Яқин Шарқдаги инқироз учун асосий масъулият АҚШ зиммасида - Россия ТИВ

© Sputnik / Владимир ТрефиловЗаместитель министра иностранных дел Российской Федерации Сергей Рябков. Архивное фото
Заместитель министра иностранных дел Российской Федерации Сергей Рябков. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Oбуна бўлиш
Рябков айтишигиа кўра, Исроил нишонларга танламасдан зарба бермоқда ва Ғазо секторида қуруқлик операцияси хавфи сақланиб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Фаластин-Исроил инқирози учун асосий масъулиятни ўз зиммасига олган Вашингтон унинг учун "тўғри" ечим ишлаб чиқишга тўсқинлик қилмоқда, деди Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков. РИА Новости хабарига асосан.

"Ушбу драматик, оғир инқироз учун асосий масъулият — Қўшма Штатлар зиммасида, чунки улар узоқ йиллар давомида ушбу соҳадаги келишувларни монополиялаштиришга уриниб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларини эътиборсиз қолдирди. Ҳозир эса АҚШ вазиятга тўғри ечим топишга тўсқинлик қилмоқда", — деди Рябков "Россия 24" телеканали эфирида.

Рябков, шунингдек, Россия Ғазодаги инқироз фонида БМТ Хавфсизлик Кенгашига гуманитар резолюция лойиҳасини тақдим этганини маълум қилди.

“Ушбу анклав (Ғазо сектори - таҳр.) ҳудуди ва у ерда яшовчилар ҳақиқатда гуманитар фалокат вазиятида ... Уларга на тиббий ёрдам кўрсатиляпти, на бошқа эҳтиёжлар қондирилмоқда. Буларнинг барчаси дунёда катта ташвиш уйғотмоқда. Россия Федерацияси сиёсий йўналишдаги саъй-ҳаракатларни максимал даражада кўрмоқда, биз ҳозиргина бу ҳақда гапирган эдик, жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгаши орқали биз гуманитар масалаларга қаратилган резолюция лойиҳасини тақдим этдик”, — деди вазир ўринбосари.

Рябков айтишига кўра, Исроил армияси нишонларга танламасдан зарба бермоқда, Ғазо секторига бостириб кириш хавфи бор.
“Бизнинг баҳолашимизга кўра, Исроил армияси томонидан амалга оширилаётган операция доирасида нишонларга танламасдан зарба берилмоқда, қуруқликдаги операция ва Ғазога кириш хавфи сақланиб қолмоқда”, — деди Рябков.
Янгиликлар лентаси
0