https://sputniknews.uz/20231016/samarqandda-xalqaro-turizm-akademiyasi-tashkil-etiladi-40016824.html
Самарқандда Халқаро туризм академияси ташкил этилди
Самарқандда Халқаро туризм академияси ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида ташкил этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кўргазмаси билан танишди. 16.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-16T20:13+0500
2023-10-16T20:13+0500
2023-10-17T12:16+0500
туризм
бутунжаҳон туризм ташкилоти (юнвто)
шавкат мирзиёев
азиз абдуҳакимов
бмт
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/40016653_0:59:1280:780_1920x0_80_0_0_bb572150e5eded98c0748a13f8b8130d.jpg
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Самарқандда Халқаро туризм академияси очилди. Бу ҳақида бугун Самарқандда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси 25-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эълон қилди ва шу куни тегишли битим имзоланди. Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимов ва ЮНВТО бош котиби З.Пололикашвили томонидан имзоланди.Шу куни Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида ташкил этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кўргазмаси билан танишди.Кўргазмада Ўзбекистоннинг 14 ҳудудининг туризм ва инвестициявий салоҳияти намойиш этилган. Шунингдек, Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекистон аэропортлари” ва “Ўзбекистан вертолётлари” каби стендлар ташкил қилинган. Ундан ташқари, ушбу кўргазмада умумий қиймати 2 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар инвесторларга тақдим этиш режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/40016653_65:0:1202:853_1920x0_80_0_0_0d10413d89959be6910aa76db0362245.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, бутунжаҳон туризм ташкилоти (юнвто), шавкат мирзиёев, азиз абдуҳакимов, бмт, самарқанд
туризм, бутунжаҳон туризм ташкилоти (юнвто), шавкат мирзиёев, азиз абдуҳакимов, бмт, самарқанд
Самарқандда Халқаро туризм академияси ташкил этилди
20:13 16.10.2023 (янгиланди: 12:16 17.10.2023) Президент Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида ташкил этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кўргазмаси билан танишди.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Самарқандда Халқаро туризм академияси очилди. Бу ҳақида бугун Самарқандда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси 25-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эълон қилди ва шу куни тегишли битим имзоланди.
"Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида Самарқандга “Бутунжаҳон маданий туризм пойтахти” мақомини бериш тўғрисида декларация ҳамда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида битим қабул қилинди", - дейилади хабарда.
Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимов ва ЮНВТО бош котиби З.Пололикашвили томонидан имзоланди.
Шу куни Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида ташкил этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кўргазмаси билан танишди.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг 14 ҳудудининг туризм ва инвестициявий салоҳияти намойиш этилган. Шунингдек, Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекистон аэропортлари” ва “Ўзбекистан вертолётлари” каби стендлар ташкил қилинган.
Ундан ташқари, ушбу кўргазмада умумий қиймати 2 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар инвесторларга тақдим этиш режалаштирилган.