https://sputniknews.uz/20231016/malakali-mutaxassislar-aqshga-kochib-otishi-haqidagi-lavhadan-song-mukofotdan-mahrum-qilindi-40004153.html
АҚШга кўчиб ўтиш ҳақидаги лавҳадан сўнг канал мукофотдан маҳрум бўлди
АҚШга кўчиб ўтиш ҳақидаги лавҳадан сўнг канал мукофотдан маҳрум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
IT соҳасида малакали мутахассислар АҚШга қандай жўнаб кетиши мумкинлиги ҳақида видеолавҳа жойлаштирган ютуб канал "Илмга содиқлик учун" мукофоти номзодларининг... 16.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-16T21:44+0500
2023-10-16T21:44+0500
2023-10-16T21:44+0500
россия
маданият
илм-фан
мукофот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/40004515_0:79:3072:1807_1920x0_80_0_0_1ceabadb918aff6850f9ef2dfabc0218.jpg
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Робототехника ҳақидаги YouTube канал малакали IT-мутахассислар АҚШга қандай кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги видео жойлаштирганидан сўнг "Илмга содиқлик учун" мукофотининг қисқа рўйхатидан чиқарилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Таълим ва фан вазири ўринбосари Денис Секиринскийга асосан. "Албатта фан — дунё учун, лекин бундай тўлов эвазига эмас. Бу тўғри иш эмас. Шуни учун ушбу қароримизни қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз", - деди Секиринсикй. Ташкилий қўмита аъзолари YouTube каналнинг овоз бериш қисқа рўйхатидан чиқарилишига эътироз билдиришмади.РИА Новостининг маълум қилишига кўра, малакали IT-мутахассислари учун АҚШга кўчиб ўтиш имкониятлари ҳақидаги видеолавҳа 14 октябрь куни "PRO РОБОТОВ" ютуб каналида эълон қилинган. Россия Федерациясининг "Илмга содиқлик учун" мукофоти 2015 йилда таъсис этилган бўлиб, у илм-фанни оммалаштиришда эришган ютуқлари учун берилади. 2022 йилдан буён ушбу мукофот Россия президенти томонидан эълон қилинган "Фан ва технология ўн йиллиги" доирасида ўтказиб келинмоқда. 2023 йилда мукофотга рекорд миқдорда аризалар келиб тушди: Россиянинг 78 та ҳудудидан 1213 та ариза. Мукофотлар 14 та номинация бўйича топширилади. Ғолибларга беш юлдуз шаклидаги ҳайкалча ва пул мукофоти берилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/40004515_227:0:2958:2048_1920x0_80_0_0_c9840ab24d44012e60bda37b30a43f2b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, маданият, илм-фан, мукофот
россия, маданият, илм-фан, мукофот
АҚШга кўчиб ўтиш ҳақидаги лавҳадан сўнг канал мукофотдан маҳрум бўлди
IT соҳасида малакали мутахассислар АҚШга қандай жўнаб кетиши мумкинлиги ҳақида видеолавҳа жойлаштирган ютуб канал "Илмга содиқлик учун" мукофоти номзодларининг қисқа рўйхатидан чиқарилди.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Робототехника ҳақидаги YouTube канал малакали IT-мутахассислар АҚШга қандай кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги видео жойлаштирганидан сўнг "Илмга содиқлик учун" мукофотининг қисқа рўйхатидан чиқарилди, деб
хабар қилмоқда РИА Новости Россия Таълим ва фан вазири ўринбосари Денис Секиринскийга асосан.
"Фан дунё учун" номинацияси билан боғлиқ бир вазият пайдо бўлди. Якуний овоз бериш бюллетенида бешта номзод бор эди, лекин улардан бирини қисқа рўйхатдан чиқаришни таклиф қилдик. Бу YouTube платформасидаги роботлар ҳақидаги канал эди. Лекин яқинда у ерда АҚШ визаси олиш ва у ерга кўчиб ўтиш ва "старт ап" ташкил қилиш ҳақида баҳсли материал пайдо бўлди", - деди вазир ўринбосари "Илмга содиқлик учун" Умумроссия мукофоти мажлисида.
"Албатта фан — дунё учун, лекин бундай тўлов эвазига эмас. Бу тўғри иш эмас. Шуни учун ушбу қароримизни қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз", - деди Секиринсикй.
Россия таълим ва фан вазири Валерий Фальков ўз навбатида "Илм миллат танламайди, лекин ҳар бир олимнинг ўз ватани бўлиши керак, деб қўшимча қилди.
Ташкилий қўмита аъзолари YouTube каналнинг овоз бериш қисқа рўйхатидан чиқарилишига эътироз билдиришмади.
РИА Новостининг маълум қилишига кўра, малакали IT-мутахассислари учун АҚШга кўчиб ўтиш имкониятлари ҳақидаги видеолавҳа 14 октябрь куни "PRO РОБОТОВ" ютуб каналида эълон қилинган.
Россия Федерациясининг "Илмга содиқлик учун" мукофоти 2015 йилда таъсис этилган бўлиб, у илм-фанни оммалаштиришда эришган ютуқлари учун берилади. 2022 йилдан буён ушбу мукофот Россия президенти томонидан эълон қилинган "Фан ва технология ўн йиллиги" доирасида ўтказиб келинмоқда. 2023 йилда мукофотга рекорд миқдорда аризалар келиб тушди: Россиянинг 78 та ҳудудидан 1213 та ариза. Мукофотлар 14 та номинация бўйича топширилади. Ғолибларга беш юлдуз шаклидаги ҳайкалча ва пул мукофоти берилади.