Вафот этганлар чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатган — ДХХ

© Sputnik / Табылды Кадырбеков.АК-47 "Калашников" автомати
АК-47 Калашников автомати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Oбуна бўлиш
Фарғонада чегара олди ҳудудида содир бўлган ҳодиса юзасидан ДХХ Чегара қўшинлари расмий баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Фарғона тумани чегара олди ҳудудида содир бўлган ҳолат юзасидан Чегара қўшинлари расмий баёнот берди.
Унда айтилишига кўра, 16 октябрга ўтар кечаси Фарғона вилоятининг Фарғона тумани “Водил” аҳоли пунктида хизмат вазифасини ўтаётган чегарачилар “Бўстон” маҳалласи ҳудудидан ҳаракатланиб бораётган автомотранспорт воситасини тўхтатиб текширишган ва унинг салонида товар-моддий бойликлар борлиги аниқланган.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Чегара қўшинлари бўлинмасига бориш таклиф этилганида, фуқаролар А.М. ва О.Ю. ҳамда ўша ерда йиғилган уларнинг ўнга яқин шериклари чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатган, уларга нисбатан куч ишлатган.
Кучлар тенг бўлмагани сабабли чегарачилар огоҳлантирувчи ўқ узган, лекин фуқаролар ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларини давом эттирганлар.

"Огоҳлантиришдан тўғри хулоса қилмай, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган фуқароларнинг икки нафари қурол қўлланилиши натижасида воқеа жойида вафот этган", - дейилади хабарда.

Айни дамда мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0