"Бизнинг иқтисод қуламоқда": Европа Россиянинг муваффақиятларидан ғазабда

© AP Photo / Virginia MayoПрезидент Европейской комиссии Урсула фон дер Ляйен. Архивное фото
Президент Европейской комиссии Урсула фон дер Ляйен. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Oбуна бўлиш
Россиянинг ишлаб чиқариш секторидаги ишбилармонлик фаоллиги кетма-кет еттинчи ой давомида ўсиб бормоқда
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. БМТ прогнозига кўра, бу йил Россия ижобий иқтисодий динамикага эга бўлган G20 давлатларидан бирига айланади. Европада эса умидсизлик: ЕИ "локомотивлари" рецессияда, асосий иқтисодий индекслар минимал даражага тушди. Франция иқтисодиётнинг қулашини эълон қилди ва Германия эса ЕИнинг "энг заиф бўғини" деб номланди.

Максимал баландлик

S&P Global маълумотларига кўра, Россияда ишлаб чиқариш индекси (PMI) 54,5 ни ташкил қилди. Август ойида у 52,7 эди. Ушбу индекс 50 дан ортиқ бўлса — демак мамлаката саноат мустаҳкамланади, пастда заифлашади. Россияда еттинчи ой кетма-кет ўсиш кузатилмоқда.
Таҳлилчиларга кўра бу кўп жиҳатдан ички талаб билан боғлиқ. Реал сектор бандлиги 23 йил ичида энг тез суръатлар билан ўсмоқда. S&P Global ҳам иш шароитларининг кескин яхшиланишини қайд этди.
Бу динамика ташқи чекловларга ишончли мослашиш натижасидир, жараён кутилганидан тезроқ кетмоқда. Ишлаб чиқариш, қурилиш, улгуржи ва чакана савдо кенгаймоқда.

Максимал юкланмоқда

Росстат маълумотларига кўра, август ойида ишлаб чиқариш йиллик кўрсаткичда 5,4 фоизга ошди. Апрель-май ойларидан бери саноат 2020 йил даражасининг 110 фоизида сақланиб қолди.
Россия банки хабарига кўра, иккинчи чоракда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш 81 фоизга етди - бу тарихий максималдир. Аввалги рекорд биринчи чоракда 80,3 ни ташкил этган эди. Энг яхши кўрсаткичлар тоғ-кон саноати (82,6), ишлаб чиқариш (75,6) ва қурилиш (77,7) корхоналарида.
Заводлар “ички талабга қайта эътибор қаратиш ва импорт ўрнини босиш дастурларини фаоллаштириш шароитида” ўз айланмасини оширмоқда ва ишлаб чиқаришни модернизация қилмоқда, дея изоҳ берди Марказий банк. Шу сабабли ҳам инвестиция фаоллиги ошди.
Егор Гайдар номидаги Иқтисодий сиёсат институтида (ИEП) ҳам рекорд даражадаги ўсишни қайд этди. Икки чорак якунларига кўра, ўртача юклама 76,7 фоизни ташкил этади (ўтган йили бу кўрсаткич 76,5 эди). Олдинда қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 83,6, тўқимачилик ва тикувчилик - 81,5 соҳалари.

Импорт ўрнини босиш

Биринчи ярим йилликда компьютерлар, электрон ва оптика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 71,6 фоизга, автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамалар ишлаб чиқариш 51,7, тайёр металл маҳсулотлари 45,8, мебель жиҳозлари 34,3, электр жиҳозлари 32,1, кийим-кечак ишлаб чиқариш ҳажми 44 фоизга ошди.
Ғарб брендларининг кетиши енгил саноатга яхши туртки берди. Гигиена воситалари ва косметика, кийим-кечак, озиқ-овқат ва ҳайвонлар учун озуқа ишлаб чиқарувчилари ўзларининг иш фаолиятини яхшиладилар.
Логистика ва юк ташиш ривожланмоқда. Чет эллик нефть трейдерлари иккиламчи санкциялардан қўрқиб, Россия нефтини ташишдан бош тортганларидан сўнг юк ташиш компанияларининг буюртмалари сезиларли даражада ошди.

Кучли тушиш

Европада эса вазият бошқача. Буюк Британияда PMI сентябрь ойида 46,8 га тушди (август ойида 48,6). Бу coyuub икки ярим йилда энг паст кўрсатгич. Хизмат кўрсатиш соҳаси заифлашди, ишлаб чиқариш қисқарди.
Иқтисодий фаоллик пасаймоқда, "Рецессия эҳтимоли ортиб бормоқда", ЯИМ 0,4 фоиз йўқотди ва пасайиш фақат кучаймоқда, деб хулоса қилди S&P Global.
Германияда Мюнхен университети қошидаги Иқтисодий тадқиқотлар институти ҳисоботига кўра, индекс апрель ойидан бери пасаймоқда. Қурилиш соҳасида - 2009 йил январидан бери минимал. Компаниялар бизнесдаги вазият ёмонлашганини тан олишади. Ва кайфиятлар жуда пессимистик.
Германия иқтисодиёти рецессияда. Биринчи чоракда ЯИМ 2022 йилнинг тўртинчи чорагига нисбатан 0,3 фоизга камайди (ўшанда у ҳам минус 0,5 эди).
Катта эҳтимол билан, учинчи чоракда ҳеч нарса яхши томонга ўзгармайди, чунки саноат ўсмайди ва хусусий истеъмол унчалик таъсир қилмайди, деди Бундесбанк сентябрь ойидаги иқтисодий ҳисоботида.

Британиянинг "The Telegraph" нашри таъкидлаганидек, Германия Европа Иттифоқининг "энг заиф бўғини"га айланди. Бутун евроҳудуд учун индикатор 43,4 баллни ташкил этади. Қулашнинг сабаблари энергия нархининг ошиши, инфляциянинг кескин ўсиши ва ЕИ МБ фоиз ставкалари.

Франция эса иқтисод "қулаши" содир бўлгани ва бунинг учун Европа Иттифоқи айбдор экани айтилмоқда. . "Патриотлар" партияси раҳбари Флориан Филиппотнинг эслашича, яқинда молия вазири Бруно Ле Маире "Россия иқтисодиёти қулашини ваъда қилган", бироқ бунинг ўрнига француз иқтисодиёти қулаб тушган.
"Россияда 2023 йилда ялпи ички маҳсулот 1,5 фоизга, еврозонада эса 0,8 фоизга ошади", - дея норози бўлди сиёсатчи.

Ўсиш тезлашади

Сентябрь ойида халқаро таҳлили институтлари Россия бўйича прогнозларини яна ўзгартирди. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭСЭР) ҳисоботида 2023 йилда иқтисодий ўсиш 0,8 фоиз, 2024 йилда эса 0,9 фоиз бўлишини башорат қилмоқда. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бу йил ўз ҳисоб-китобларини уч марта ўзгартирди: январь ойида улар 0,3 фоиз ўсади деб ҳисоблашган бўлса, ҳозир бу бир ярим фоизни ташкил этади. 2024 йилда - 1,3%.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, 2023 йилда Россия иқтисодий ривожланиши тезлашадиган G20 давлатларидан бирига айланади. Бу ҳақда Савдо ва тараққиёт конференциясида (ЮНКТАД) маълум қилинди.
Асосий халқаро ташкилот таҳлилчилари жорий йилда Россия ялпи ички маҳсулоти 2,2 фоизга, келаси йилда эса икки фоизга ўсишини башорат қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0