Тошкентда машҳур “Лезгинка” рақс ансамбли чиқиш қилди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентда “Россия фасллари” Кавказ халқларининг рақсларини намойиш этди.
“Туркистон” санъат саройида Доғистоннинг “Лезгинка” давлат академик рақс ансамбли чиқиш қилди. Санъаткорлар “Лезгинка”, “Тоғ рақси”, “Қумик сюитаси” ва “Кавказ ритмлари” шунингдек, авар қизининг “Қувноқ қизлар” рақсини ижро этишди.
Ансамблнинг бадиий раҳбари, Россияда хизмат кўрсатган артист Жамбулат Магомедовнинг “Дунё рақс орқали” хореографик дастурида Россиянинг ранг-баранг маданияти акс этган.
Бир кун олдин у Самарқандда “Россия фасллари” доирасида тақдим этилган эди.
“Лезгинки” жамоаси дунёнинг 75 давлатида гастрол сафарларида бўлиб, профессионал гуруҳлар ўртасида жаҳонга машҳур 52 та фольклор рақс фестивалларида ғолибликни қўлга киритди.
Батафсил - Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0