Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш масаласи муҳокама қилинди

© ИА "Дунё"Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов Абу-Дабида БАА Фуқаро авиацияси бош идораси директори Саиф Муҳаммад Ал Сувайдий билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов Абу-Дабида БАА Фуқаро авиацияси бош идораси директори Саиф Муҳаммад Ал Сувайдий билан учрашув ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2023
Oбуна бўлиш
Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги мавжуд авиақатновлар сонини ошириш, берилган сўровларни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштириш ҳамда келгусида ўзаро манфаатли қатновларни ҳудудий аэропортларга ҳам йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов Абу-Дабида БАА Фуқаро авиацияси бош идораси директори Саиф Муҳаммад Ал Сувайдий билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги мавжуд авиақатновлар сонини ошириш, берилган сўровларни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштириш ҳамда келгусида ўзаро манфаатли қатновларни ҳудудий аэропортларга ҳам йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Саиф Муҳаммад Ал Сувайдий икки давлат ўртасидаги парвозлар мавсумийликдан келиб чиқиб, 2023 йилда 46 тагача етганини маълум қилди. У, шунингдек, Амирликлар томони парвозлар сонини янада оширишдан манфаатдорлигини билдирди.
Ўзбекистон дипломатлари, ўз навбатида, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан сайёҳлик соҳасидаги ўзгаришлар хусусида батафсил маълумот беришди. Тошкент шаҳри билан бир қаторда Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Наманган шаҳарларига янги парвозларни йўлга қўйиш ва мавжудлари сонини ошириш, БАА авиакомпаниялари нафақат Амирликлардан, балки Яқин Шарқ давлатларидан сайёҳларни ташишда кўприк вазифасини бажариши мумкинлиги қайд этилди.
Бўлиб ўтган учрашув сўнггида томонлар икки давлат ўртасидаги парвозлар сонини ошириш бўйича музокараларни давом эттириш, элчихона кўмагида тегишли компания ва ташкилотлар билан маслаҳатлашувларни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.
Янгиликлар лентаси
0