Зеленский Россия билан музокаралар чоғида ҳудудларнинг бир қисмидан воз кечади — эксперт

© AP Photo / Efrem LukatskyУкраина байроғи
Украина байроғи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2023
Oбуна бўлиш
Полковник Макгрегор: Зеленский Россия билан музокараларда икки шаҳардан воз кечиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокаралар чоғида ҳудудларнинг бир қисмидан воз кечади. Бу ҳақда Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“У катта эҳтимол билан Одесса ва Харковдан воз кечади. Руслар можарога чек қўйиш шартларини ўзгартирмаган. Аввало, Украина, тўғрироғи, ундан қолган нарса бетараф бўлиши керак”, — дейди эксперт.
Унинг фикрича, АҚШ ёрдамисиз Украина қаршилик кўрсата олмайди.
“Агар Қўшма Штатлар Украинага ёрдам беришни тўхтатса, НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам шундай қилади. Шунда Украина русларга умуман қаршилик кўрсата олмайди ва бу Зеленский учун якун бўлади”, — деди у.
У “бундай ҳаракатлар биз Киевни бундан буён қўллаб-қувватламаслигимиз ҳақида Россия учун аниқ сигнал бўлади”, дея хулоса қилди.
Янгиликлар лентаси
0