Тошкент аҳолисининг кир ювиш хизматидан фойдаланишга талаби ошди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишПродажа бытовой техники
Продажа бытовой техники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тўқимачилик ва мўйнали буюмларни ювиш ва кимёвий тозалаш бўйича хизматларининг ҳажми 404,5 млрд сўмни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Тошкент аҳолисининг кир ювиш ва кимёвий тозалаш хизматларидан фойдаланишга талаб юқори. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Айтилишича, 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда тўқимачилик ва мўйнали буюмларни ювиш ва кимёвий тозалаш бўйича хизматларининг ҳажми 404,5 млрд сўмни ташкил этган.
“Ушбу хизматларнинг 32,7 %и ёки 132,5 млрд сўми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган”, — дейилади хабарда.
Ҳудудлар кесимида кир ювиш ва кимёвий тозалаш хизматлари ҳажми:
Қорақалпоғистон – 4,7 млрд сўм;
Андижон вилояти – 87 млрд сўм;
Бухоро вилояти – 22,3 млрд сўм;
Жиззах вилояти – 3,8 млрд сўм;
Қашқадарё вилояти – 15,1 млрд сўм;
Навоий вилояти – 12,6 млрд сўм;
Наманган вилояти – 33,1 млрд сўм;
Самарқанд вилояти – 25,7 млрд сўм;
Сурхондарё вилояти – 9,1 млрд сўм;
Сирдарё вилояти – 3,3 млрд сўм;
Тошкент вилояти – 28,1 млрд сўм;
Фарғона вилояти – 21,6 млрд сўм;
Хоразм вилояти – 5,6 млрд сўм;
Тошкент шаҳри – 132,5 млрд сўм.
Янгиликлар лентаси
0