Россиялик мутахассислар Мона Лизада “соч тўкилиши” белгиларини аниқлашди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишУ картины Леонардо да Винчи "Мона Лиза"
У картины Леонардо да Винчи Мона Лиза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2023
Oбуна бўлиш
Мона Лизадаги қош ва кирпикларнинг йўқлиги ва сочларининг ингичкалиги алопеция белгиси ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Россиялик мутахассислар Мона Лизада “соч тўкилиши” белгиларини аниқлашди. Бу ҳақда РИА Новости вилоят соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Новосибирск дерматологлари вилоят тери-веноз диспансерининг 100 йиллигига бағишланган "Асрдан асрга" мултимедиа кўргазмасида Мона Лизага алопеция (патологик соч тўкилиши) ташхисини қўйишди.
Кўргазманинг бир қисми таниқли рассомларнинг портретлари бўлиб, унда инсоният тарих давомида тери касалликларига дуч келганининг тасдиғини кўриш мумкин бўлади.

“Шундай қилиб, Леонардо да Винчининг рамзий расмида сиз Жокондада алопеция белгилари борлигини кўришингиз мумкин”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Мона Лизадаги қош ва кирпикларнинг йўқлиги ва сочларининг ингичкалиги алопеция белгиси ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0