Олимлар дам олиш кунлари кутилаётган магнит бўронлари хавфини баҳолади

© Foto : NASA/ESA/C.R. O'Dell (Vanderbilt University) Туманность NGC 7293 Улитка
Туманность NGC 7293 Улитка  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2023
Oбуна бўлиш
Олим: 14-15 октябрь кунлари магнит бўронлари учун ҳеч қандай сабаб йўқ, Ер майдони тинч бўлади.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. 14—15 октябрь кунлари кучли магнит бўронлари кузатилиши ҳақидаги хабарлар ишончсиз. Бу ҳақда Бу ҳақда Коинот тадқиқотлари институти ва Қуёш-ер физикаси институти қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачёв РИА Новости маълум қилди.
Аввалроқ, айрим интернет ресурслари келаётган дам олиш кунларида Ерни жуда кучли магнит бўрони кутаётгани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этилишича, сентябрь ойида Қуёшда кучли портлаш содир бўлди, шундан кейин юлдуз энергия тўплаши керак. Шундай қилиб, кейинги бир неча ҳафта давомида Ер магнитосфераси тинч бўлади.
“Ҳозир Қуёшда фаолликнинг вақтинчалик пасайиши кузатилмоқда. Оддий қилиб айтганда, юлдуз сентябрь ойидаги фаолияти давомида жуда кўп энергия сарфлади ва энди унинг тикланиши учун вақт керак.
Шунга кўра, октябрь ойининг бошидан бизда қуёшда жуда тинч вазият мавжуд, бу прогнозга кўра, камида яна 1-2 ҳафта, эҳтимол ой охиригача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0