“Заправка"лардаги 9 млн литрдан кўпроқ бензин сифатсиз эканлиги аниқланди

© Минэнерго УзбекистанаВыявление некачественных нефтепродуктов
Выявление некачественных нефтепродуктов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Oбуна бўлиш
Сифатсиз нефть маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. "Ўзэнергоинспекция" жорий йил январь-сентябрь ойларида айрим хусусий АЁҚШларда 9 млн 150 минг литр сифатсиз нефть маҳсулотларининг сотувга чиқарилишининг олдини олди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилаётгани аниқланган. Бунда жами 179 млн 39 минг литр нефть маҳсулотларининг 9 млн 150 минг литри (5,1%) сифатсизлиги боис истеъмолга чиқарилмаган.
Энг кўп аниқланган ҳолатлар Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Янгиликлар лентаси
0