Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида "свет" ўчирилади

© АО "Региональные электрические сети"Тошкентда электр таъминоти тўхтатилади
Тошкентда электр таъминоти тўхтатилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Oбуна бўлиш
Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларининг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар берди "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Мирзо Улуғбек тумани: "Гулзоробод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Сергели тумани: "Янгиҳаёт" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0