Путин: Америка ОАВлари кўпинча ҳақиқатни бузиб кўрсатади

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти Америка ОАВлари яхши нарсага ўргатмаслигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Америка ОАВлари кўпинча ҳақиқатни бузиб кўрсатади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга ташрифи якуни бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Сиз бекорга Америка ОАВларини ўқийсиз. Биринчидан, улар кўпинча ҳақиқатни нотўғри талқин қилишади. Қўшма Штатларнинг собиқ президентини тинглаш кифоя. Сиз у айтган гапларни эшитинг. У сизга Америка оммавий ахборот воситаларининг бугунги ривожланиш даражасига яхши тавсиянома беради. Улар сизга яхши нарсани ўргатмайди”, - деди Путин Америка ОАВларининг Қирғизистоннинг Кант шаҳридаги авиабаза гўёки бўшаб қолгани ҳақидаги хабарларига муносабат билдираётиб.
Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Жапаров: Кантдаги Россия базасини Марказий Осиёдаги хавфсизлик ва барқарорлик кафолати
Янгиликлар лентаси
0