https://sputniknews.uz/20231013/nukus-matematika-fani-xalqaro-olimpiada-39908877.html
Нукусда математика фани бўйича халқаро олимпиада ўтказилади
Нукусда математика фани бўйича халқаро олимпиада ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Нукус шаҳрида 23–29 октябрь кунлари математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.
2023-10-13T10:49+0500
2023-10-13T10:49+0500
2023-10-13T11:57+0500
жамият
ўзбекистон
нукус
олимпиада
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33364156_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_a0442d932bfe02c49af2f68d9b8d4252.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Нукус шаҳрида математика фани бўйича халқаро олимпиада ўтказилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.Нукус шаҳрида 23–29 октябрь кунлари математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.Ҳакамлар ҳайъати математика фанидан дунёнинг таниқли халқаро даражадаги экспертлари, МДҲ давлатларининг профессор-ўқитувчилари ва Ўзбекистоннинг тажрибали профессор олимлари, маҳоратли амалиётчи ўқитувчиларидан ташкил топади.Мазкур ҳуқуқ бакалавр босқичини битиргандан кейин 3 йил мобайнида сақлаб қолинади.Маълумот учун, мазкур халқаро олимпиадани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад буюк алломанинг жаҳон илм-фани ва сивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этиш. Қолаверса, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларни фундаментал ва аниқ фанлар билан шуғулланишга кенг жалб этиш ҳамда илм-фан йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33364156_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_6f7b806428d5a954ef7702d65bb25d90.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нукус математика фани муҳаммад ал-хоразмий номидаги халқаро олимпиада
нукус математика фани муҳаммад ал-хоразмий номидаги халқаро олимпиада
Нукусда математика фани бўйича халқаро олимпиада ўтказилади
10:49 13.10.2023 (янгиланди: 11:57 13.10.2023) Нукус шаҳрида 23–29 октябрь кунлари математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Нукус шаҳрида математика фани бўйича халқаро олимпиада ўтказилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
хабар берди. Нукус шаҳрида 23–29 октябрь кунлари математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.
Ҳакамлар ҳайъати математика фанидан дунёнинг таниқли халқаро даражадаги экспертлари, МДҲ давлатларининг профессор-ўқитувчилари ва Ўзбекистоннинг тажрибали профессор олимлари, маҳоратли амалиётчи ўқитувчиларидан ташкил топади.
“Олимпиада ғолибларига (Ўзбекистон фуқаролари) математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратура босқичига квотадан ташқари давлат гранти асосида кириш ҳуқуқи берилади”, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳуқуқ бакалавр босқичини битиргандан кейин 3 йил мобайнида сақлаб қолинади.
Маълумот учун, мазкур халқаро олимпиадани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад буюк алломанинг жаҳон илм-фани ва сивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этиш. Қолаверса, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларни фундаментал ва аниқ фанлар билан шуғулланишга кенг жалб этиш ҳамда илм-фан йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.