ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон ва Испания ёшлар терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Ўзбекистонлик футболчилар илк дақиқалардан анча фаол ҳаракат қилишди. Номдор Испания жамоаси ҳам қатор ҳужумлар уюштирди. Бироқ ҳар икки жамоа ҳарчанд уринмасин, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.Иккинчи бўлимда ҳам ҳисоб очилмади. Қўшиб берилган тўрт дақиқадан жамоалар унумли фойдалана олишмади. Натижада Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги баҳс нурсиз дуранг билан якунланди.Энди Ўзбекистон жамоаси 16 октябрь куни Мисрга қарши навбатдаги ўйинда майдонга тушади.
Ўзбекистонлик футболчилар номдор Испания жамоасига қарши мардонавор ўйин кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон ва Испания ёшлар терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Ўзбекистонлик футболчилар илк дақиқалардан анча фаол ҳаракат қилишди. Номдор Испания жамоаси ҳам қатор ҳужумлар уюштирди. Бироқ ҳар икки жамоа ҳарчанд уринмасин, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳисоб очилмади. Қўшиб берилган тўрт дақиқадан жамоалар унумли фойдалана олишмади. Натижада Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги баҳс нурсиз дуранг билан якунланди.
Энди Ўзбекистон жамоаси 16 октябрь куни Мисрга қарши навбатдаги ўйинда майдонга тушади.