https://sputniknews.uz/20231013/fargona-arxeologiya-xitoy-ilmiy-tadqiqot-instituti-39905314.html
Фарғонада Хитойнинг археологик тадқиқот маркази очилади
Фарғонада Хитойнинг археологик тадқиқот маркази очилади
Sputnik Ўзбекистон
Фарғона давлат университети ҳамда Лоян археологик тадқиқотлар институти археология соҳасида ҳамкорлик ўрнатиши режалаштирмоқда.
2023-10-13T07:40+0500
2023-10-13T07:40+0500
2023-10-13T07:40+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
археологик топилма
ҳамкорлик
хайрулло бозоров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0d/39905450_0:106:1239:803_1920x0_80_0_0_5efaae16b7384a5d638a5a6868ec5ae0.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Фарғона вилоятида “Фарғона – Лоян археологик тадқиқот маркази”ни очиш режалаштирилмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Лоян археологик тадқиқотлар институти раҳбари, профессор Ли Ёнг Киан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.Учрашувда Фарғона давлат университети ҳамда Лоян археологик тадқиқотлар институти ўртасида археология соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди.Ҳамкорликда қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:Маълумот учун, Лоян археологик тадқиқотлар институти Хитойнинг энг йирик илмий тадқиқот муассасаси бўлиб, 2012 йилда ташкил этилган. Ҳозирда институт таркибида 8 та илмий тадқиқот маркази, 500 нафарга яқин илмий ходим фаолият юритади. У археологик ёдгорликларни тадқиқ этиш ва музейлаштириш бўйича Хитойдаги бош илмий марказ ҳисобланади.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0d/39905450_134:118:1114:853_1920x0_80_0_0_e1395eb8c040d46933ef62a5347ab902.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фарғона давлат университети лоян археологик тадқиқотлар институти археология ҳамкорлик фарғона вилояти ҳокимлиги
фарғона давлат университети лоян археологик тадқиқотлар институти археология ҳамкорлик фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғонада Хитойнинг археологик тадқиқот маркази очилади
Фарғона давлат университети ҳамда Лоян археологик тадқиқотлар институти археология соҳасида ҳамкорлик ўрнатиши режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Фарғона вилоятида “Фарғона – Лоян археологик тадқиқот маркази”ни очиш режалаштирилмоқда, дея хабар берди
вилоят ҳокимлиги. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Лоян археологик тадқиқотлар институти раҳбари, профессор Ли Ёнг Киан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона давлат университети ҳамда Лоян археологик тадқиқотлар институти ўртасида археология соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди.
Ҳамкорликда қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:
Университети билан ҳамкорлик доирасида “Фарғона – Лоян археологик тадқиқот маркази”ни очиш;
Ташкил этилаётган илмий марказнинг бош тадқиқот объекти ҳисобланган “Қува шаҳристони” ёдгорлигида ҳамкорликда қазилма ишлари олиб бориш;
Археология йўналиши талабалари ҳамда профессор-ўқитувчиларини Лоян институтида амалиёт ўташлари ҳамда малака оширишларини йўлга қўйиш.
“Вилоят раҳбари Фарғона давлат университети ҳамда Лоян археологик тадқиқотлар институтининг ҳамкорлик режаларини қўллаб-қувватлади”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Лоян археологик тадқиқотлар институти Хитойнинг энг йирик илмий тадқиқот муассасаси бўлиб, 2012 йилда ташкил этилган. Ҳозирда институт таркибида 8 та илмий тадқиқот маркази, 500 нафарга яқин илмий ходим фаолият юритади. У археологик ёдгорликларни тадқиқ этиш ва музейлаштириш бўйича Хитойдаги бош илмий марказ ҳисобланади.