Мирзиёевнинг Бишкекка амалий ташриф якунланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев отбыл в Ташкент.
Шавкат Мирзиёев отбыл в Ташкент. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти бугун МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) саммитида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди, деб хабар берди Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати.
“Манас” халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси - президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Ўзбекистон президенти бугун МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди ҳамда Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон етакчисига ташкилотнинг олий мукофоти – МДҲ Фахрий нишони топширилди.
Саммит доирасида Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.
Янгиликлар лентаси
0