Зеленский Ғарбга умидсизлик билан мурожаат қилди — ОАВ

© AP Photo / Evan VucciУкраина президенти Владимир Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Oбуна бўлиш
Politico: Зеленский ёрдамни қисқартириш юзасидан умидсиз мурожаат қилди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский кутилмаганда Брюсселдаги НАТО мудофаа вазирларининг йиғилишида иштирок этди ва умидсизларча мурожаат қилди. Бу ҳақда РИА Новости "Politico" нашрига таяниб ёзмоқда.
Қайд этилишича, Зеленскийнинг вазирлар даражасидаги учрашувда чиқиши кутилмаган бўлди.

"Аммо Россия шарқдаги ҳужумларини қайта бошлагани ва бу қишда кенг жабҳада олдинга силжиши мумкинлиги сабабли Киев Ғарб қурол-яроғ ва ўқ-дориларни кўпроқ етказиб беришига умидсизларча эришмоқчи”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, мақолада айтилишича, Зеленский Исроилдаги воқеалар Украинани иккинчи ўринга ўтказмаслигини айтди. Бироқ муаллифлар бу умуман бундай эмаслигини таъкидлаб, НАТО давлатларини нафақат Яқин Шарқдаги воқеалар чалғитаётганини қўшимча қиладилар
Вазирлар учрашуви бошланишидан бир неча соат олдин Финляндия ва Эстония ўртасидаги газ қувури ва телекоммуникация кабелининг шикастланиши ҳақида хабар пайдо бўлган.
"Foreign Policy" журнали аввалроқ Европада Украинага кўрсатилаётган ёрдам туфайли Исроил учун ўқ-дорилар етишмаслиги юзасидан хавотирлар ҳақида ёзган эди.
Шунингдек, NBC телеканалининг Америка маъмурияти расмийсига таяниб хабар беришича, Оқ уй Конгресс маъқуллаши учун Исроил ва Украинага ёрдамни бир қонун лойиҳаси доирасида кўриб чиқиш имкониятини ўрганмоқда.
Янгиликлар лентаси
0