https://sputniknews.uz/20231012/ukrainaning-belgorodga-hujumi-sputnik-jurnalisti-yaralandi-uning-4-yoshli-qizi-halok-boldi-39888653.html
Украинанинг Белгородга ҳужуми: Sputnik журналисти жабрланди, унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
Украинанинг Белгородга ҳужуми: Sputnik журналисти жабрланди, унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Украина Қуролли кучларининг Белгородга дрон билан зарба бериши оқибатида жароҳатланганлар Sputnik мухбири ва унинг рафиқаси бўлиб чиқди, уларнинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Россия сегодня” медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв маълум қилди.
2023-10-12T17:18+0500
2023-10-12T17:18+0500
2023-10-12T17:50+0500
россия
украина
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0c/39888323_0:110:1280:830_1920x0_80_0_0_7df5857ebc723e35275188fa21ed9cdf.jpg
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг Белгородга дрон билан зарба бериши оқибатида жароҳатланганлар Sputnik мухбири ва унинг рафиқаси бўлиб чиқди, уларнинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Россия сегодня” медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Киевнинг Россиядаги тинч қишлоқларга уюштирган террорчилик ҳужуми умидсизликдан. Чунки Киев режими фронтда бирор бир муваффақиятга эриша олмаяпти. Киселёв журналист оиласига ёрдам кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш ва даволаш учун қўлдан келган ҳамма иш қилинаётганини қайд этди. Яраланганларни Москвага олиб келиш масаласи ҳал этилмоқда.“Афсуски, бу бизнинг журналистлик корпусимизда биринчи йўқотишимиз эмас: 2014 йилда ҳалок бўлган Андрей Стенин ҳам, бу йил ёз ойида ҳалок бўлган ва Екатеринбургда дафн этилган ҳарбий мухбиримиз Ростислав Журавлёв ёдимизда”, - дея қўшимча қилган Киселёв.Sputnik журналистининг рафиқаси В.Г. Шухов номидаги Белгород давлат техника университети ходими, филология фанлари номзоди Олеся Акифи бўлган.РИА Новостининг ёзишича, эр-хотин кекса қариндошларини ёқлаш учун у ерга боришган.Белгород яқинида уйларга дрон қулагани ҳақида бугун эрталаб Белгород губернатори Вячеслав Гладков маълум қилган эди. Аввалига икки киши жабрлангани хабар қилинди, кейин қутқарувчилар вайроналар остидан уч киши, жумладан, бир боланинг жасадини олиб чиқишди. Иккита уй деярли бутунлай вайрон қилинган, яна бир нечтаси шикастланган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0c/39888323_0:0:1280:961_1920x0_80_0_0_279f6153835466016f10f950a1088655.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина қуролли кучлари белгород дрон зарба
украина қуролли кучлари белгород дрон зарба
Украинанинг Белгородга ҳужуми: Sputnik журналисти жабрланди, унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
17:18 12.10.2023 (янгиланди: 17:50 12.10.2023) Sputnik журналистининг рафиқаси ҳам яралаган ва ота-онасини йўқотган.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг Белгородга дрон билан зарба бериши оқибатида жароҳатланганлар Sputnik мухбири ва унинг рафиқаси бўлиб чиқди, уларнинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Россия сегодня” медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв
маълум қилди. “Украина дрони зарбаси натижасида Sputnik Афғонистон таҳририятида ишловчи 29 ёшли ҳамкасбимиз Хайбар Акифи оғир яраланди ва жонлантириш бўлимида. Унинг рус рафиқаси Олеся ҳам яраланган. Катта фожиа рўй берди: Олеся ота-онасини йўқотди, оила фарзандини ҳам йўқотди – уларнинг тўрт ёшли қизалоқлари Амина ҳалок бўлди”, - деди Киселёв.
Унинг сўзларига кўра, Киевнинг Россиядаги тинч қишлоқларга уюштирган террорчилик ҳужуми умидсизликдан. Чунки Киев режими фронтда бирор бир муваффақиятга эриша олмаяпти. Киселёв журналист оиласига ёрдам кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш ва даволаш учун қўлдан келган ҳамма иш қилинаётганини қайд этди. Яраланганларни Москвага олиб келиш масаласи ҳал этилмоқда.
“Афсуски, бу бизнинг журналистлик корпусимизда биринчи йўқотишимиз эмас: 2014 йилда ҳалок бўлган Андрей Стенин ҳам, бу йил ёз ойида ҳалок бўлган ва Екатеринбургда дафн этилган ҳарбий мухбиримиз Ростислав Журавлёв ёдимизда”, - дея қўшимча қилган Киселёв.
Sputnik журналистининг рафиқаси В.Г. Шухов номидаги Белгород давлат техника университети ходими, филология фанлари номзоди Олеся Акифи бўлган.
РИА Новостининг ёзишича, эр-хотин кекса қариндошларини ёқлаш учун у ерга боришган.
Белгород яқинида уйларга дрон қулагани ҳақида бугун эрталаб Белгород губернатори Вячеслав Гладков маълум қилган эди. Аввалига икки киши жабрлангани хабар қилинди, кейин қутқарувчилар вайроналар остидан уч киши, жумладан, бир боланинг жасадини олиб чиқишди. Иккита уй деярли бутунлай вайрон қилинган, яна бир нечтаси шикастланган.