Никита Рафалович Тайюан Гран-присида кумуш медалга сазовор бўлди

© НОКНикита Рафалович
Никита Рафалович - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Oбуна бўлиш
Рафалович финалда россиялик Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Владислав Ларинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақаси якунланди. Бугун турнирнинг сўнгги кунида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович кумуш медалга сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
+80 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Рафалович мусобақа давомида Тунис, Хитой, Хорватия, Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратди. Бироқ финалда россиялик Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Владислав Ларинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан тугатди.
Янгиликлар лентаси
0