Мирзиёев эртага Қирғизистонга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана прибыл с рабочим визитом в Германию
Президент Узбекистана прибыл с рабочим визитом в Германию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Oбуна бўлиш
Президент Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Саммит тадбирлари давомида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилади.
Давлат раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Йиғилиш якунида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига доир қатор битим ва қарорларни қабул қилиш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0