https://sputniknews.uz/20231012/mdh-davlatlar-rahbarlar-bishkek-muhokama-39882011.html
МДҲ давлатлари раҳбарлари Бишкекда нималарни муҳокама этишади — экспертлар жавоби
МДҲ давлатлари раҳбарлари Бишкекда нималарни муҳокама этишади — экспертлар жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Экспертларнинг фикрича, саммитнинг асосий мавзулари логистика, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўлиши кутишмоқда. Лекин минтақавий хавфсизлик масаласи устувор бўлади.
2023-10-12T15:19+0500
2023-10-12T15:19+0500
2023-10-12T19:10+0500
сиёсат
бишкек
мдҳ
бахтиёр эргашев
россия
ўзбекистон
аналитика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0c/39880848_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_d217e05d9247577b3809e724cf371801.jpg
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Бишкекда 13 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. "Ma'no" тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг фикрича, МДҲнинг раҳбарлар шахсан учрашиб, муҳим масалаларни муҳокама қилишлари мумкин бўлган жой сифатида аҳамияти келажакда янада ортади. Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг Глобал тадқиқотлар институти илмий директори Александр Ильинскийнинг фикрича, МДҲ давлатлари раҳбарларининг бўлажак учрашуви Марказий Осиё минтақасига ўзининг геосиёсий мавқеини мустаҳкамлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва ҳозирги геосиёсий шароитда мустақилликни сақлашга ёрдам беради. Хусусан, етакчилар минтақавий муаммоларни ҳал қилиш масаласини муҳокама қилади, деб ҳисоблайди эксперт.Россия Иқтисодиёт университети иқтисодиёт назарияси кафедраси доценти Екатерина Новикова ўз сўзида МДҲ мамлакатлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилиниши ва бу масалада Россия ҳарбий саноатининг муҳим ролини алоҳида таъкидлаб ўтди.Унинг фикрича, яна бир муҳим мавзу Ўзбекистоннинг сиёсий хавфсизлиги бўлади.Муҳокама қилиниши режалаштирилган масалаларнинг энг муҳим блоки иқтисодиётга тегишли, дейди Бахтиёр Эргашев. Шу билан бирга, уларнинг энг муҳими — энергетика ва транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларидир.Шу билан бирга, давлат раҳбарлари бутун минтақанинг савдо-иқтисодий фаолиятининг умумий масалаларини, жумладан, сармоявий кўрсаткичлар ва товар айланмасини ҳам муҳокама қиладилар, деди Екатерина Новикова.Хусусан, МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида шу йил ёз бошида Сочида имзоланган хизматларнинг эркин савдоси тўғрисидаги битимнинг дастлабки натижалари таҳлил қилинади, дея қўшимча қилди эксперт.Гуманитар ҳамкорликка келсак, давлат раҳбарлари меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Марказий Осиё давлатларидан Россияга меҳнат миграциясининг янада аниқ ва шаффоф механизмларини таъминлаш масаласини кўтаришлари мумкин.Шунингдек, Бишкекдаги суҳбат дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида бўлади, дейди Александр Ильинский.Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Россияга муваффақиятли расмий ташрифи ва бир қатор соҳаларда энергетика ва транспортдан тортиб, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва Самарқандда Россия Бош консуллиги очилишигача бўлган муҳим шартномалар имзоланганидан сўнг – ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган масалалар мавжуд, деб ҳисоблайди у.Учрашувда кўтарилиши мумкин бўлган аниқ мавзулар ҳар икки давлатнинг амалий эҳтиёжлари ва миллий манфаатларига боғлиқ, дейди Александр Ильинский.Шу билан бирга, эксперт Россия ва Ўзбекистон президентларининг мунтазам икки томонлама учрашувлари ишончни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат ўртасида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этишнинг бир қисми эканини қайд этди.Ильинскийнинг сўзларига кўра, Россия президенти ва Ўзбекистон раҳбарининг учрашуви ўзгарувчан геосиёсий вазият ва Россиянинг минтақавий жараёнлардаги иштирокини фаоллаштириш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин.Учрашувнинг Бишкекда ўтказилиши минтақа давлатларининг ўз келажагини мустақил белгилаш ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш истагидан далолат беради, дейди Александр Ильинский.Бу ўзгарувчан геосиёсий вазиятда минтақа давлатларининг сиёсий мустақиллиги ва иқтисодий суверенитетини сақлаб қолиш имконини беради, дея хулоса қилди эксперт.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0c/39880848_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_70cd94be9daf75e481687f96cf56b575.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
мдҳ саммит логистика савдо-иқтисодий ҳамкорлик энергетика минтақавий хавфсизлик "ma'no" тадқиқот ташаббуслари маркази директори бахтиёр эргашев бишкек
мдҳ саммит логистика савдо-иқтисодий ҳамкорлик энергетика минтақавий хавфсизлик "ma'no" тадқиқот ташаббуслари маркази директори бахтиёр эргашев бишкек
МДҲ давлатлари раҳбарлари Бишкекда нималарни муҳокама этишади — экспертлар жавоби
15:19 12.10.2023 (янгиланди: 19:10 12.10.2023) Эксклюзив
Экспертларнинг фикрича, саммитнинг асосий мавзулари логистика, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўлиши кутишмоқда. Лекин минтақавий хавфсизлик масаласи устувор бўлади.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Бишкекда 13 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. "Ma'no" тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг фикрича, МДҲнинг раҳбарлар шахсан учрашиб, муҳим масалаларни муҳокама қилишлари мумкин бўлган жой сифатида аҳамияти келажакда янада ортади.
“Бундай учрашувлар узоқ муддатли сиёсий ёки ҳатто геосиёсий аҳамиятга эга. Чунки нафақат икки блок ўртасидаги қарама-қаршилик даражаси, балки улар бир-бирига қарама-қарши бўлган жой ҳам ортади. Энди бу нафақат Украина ва Яқин Шарқда, балки Хитой ва АҚШ (ва уларнинг иттифоқчилари) ўртасида қарама-қаршиликнинг жиддий кучайиши кузатилмоқда. Шундай экан, бўлажак учрашув МДҲ мамлакатлари кутаётган истиқболларни, Жанубий Кавказ иши, Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ масалани ёпишни муҳокама қилиш имкониятидир”, — деди эксперт.
Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг Глобал тадқиқотлар институти илмий директори Александр Ильинскийнинг фикрича, МДҲ давлатлари раҳбарларининг бўлажак учрашуви Марказий Осиё минтақасига ўзининг геосиёсий мавқеини мустаҳкамлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва ҳозирги геосиёсий шароитда мустақилликни сақлашга ёрдам беради. Хусусан, етакчилар минтақавий муаммоларни ҳал қилиш масаласини муҳокама қилади, деб ҳисоблайди эксперт.
“Ушбу масалаларнинг баъзилари можаролар, миграция, транспорт ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Давлат раҳбарлари ўзаро фикр алмашиши ва турли можароларни, масалан, Яқин Шарқдаги уруш, Украинадаги можаро ёки Тоғли Қорабоғдаги вазиятни ҳал қилиш йўлларини излаши мумкин”, — деди Ильинский.
Россия Иқтисодиёт университети иқтисодиёт назарияси кафедраси доценти Екатерина Новикова ўз сўзида МДҲ мамлакатлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилиниши ва бу масалада Россия ҳарбий саноатининг муҳим ролини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Унинг фикрича, яна бир муҳим мавзу Ўзбекистоннинг сиёсий хавфсизлиги бўлади.
"МДҲ давлатлари Ғарбий блок мамлакатлари учун, биринчи навбатда, Қўшма Штатлар учун жозибадор бўлиб қолди, бу эса Россия билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш учун қўшимча чора-тадбирларни талаб қилади", деб ҳисоблайди Новикова.
Муҳокама қилиниши режалаштирилган масалаларнинг энг муҳим блоки иқтисодиётга тегишли, дейди Бахтиёр Эргашев. Шу билан бирга, уларнинг энг муҳими — энергетика ва транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларидир.
“Икки блок ўртасидаги қарама-қаршилик шароитида муқобил йўналишларни яратиш бўйича жиддий ишлар олиб борилмоқда, хусусан, Хитойдан Марказий Осиё мамлакатлари орқали, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали, Жанубий Кавказ орқали Туркиянинг Ўрта ер денгизи портларига чиқадиган ўрта йўналиш”, — дейди эксперт.
Шу билан бирга, давлат раҳбарлари бутун минтақанинг савдо-иқтисодий фаолиятининг умумий масалаларини, жумладан, сармоявий кўрсаткичлар ва товар айланмасини ҳам муҳокама қиладилар, деди Екатерина Новикова.
Хусусан, МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида шу йил ёз бошида Сочида имзоланган хизматларнинг эркин савдоси тўғрисидаги битимнинг дастлабки натижалари таҳлил қилинади, дея қўшимча қилди эксперт.
Гуманитар ҳамкорликка келсак, давлат раҳбарлари меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Марказий Осиё давлатларидан Россияга меҳнат миграциясининг янада аниқ ва шаффоф механизмларини таъминлаш масаласини кўтаришлари мумкин.
Шунингдек, Бишкекдаги суҳбат дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида бўлади, дейди Александр Ильинский.
“Россия президентининг Қирғизистонга ташрифи Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги муҳимлигидан далолатдир. Давлат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар дипломатик муносабатларни мустаҳкамлайди ва турли соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт, хавфсизлик ва маданиятда ўзаро манфаатларни муҳокама қилади”, — дея тахмин қилди эксперт.
Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Россияга муваффақиятли расмий ташрифи ва бир қатор соҳаларда энергетика ва транспортдан тортиб, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва Самарқандда Россия Бош консуллиги очилишигача бўлган муҳим шартномалар имзоланганидан сўнг – ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган масалалар мавжуд, деб ҳисоблайди у.
“Биринчи навбатда, минтақавий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ, хусусан, Афғонистон омили ҳақида гап кетмоқда”, — деди у.
Учрашувда кўтарилиши мумкин бўлган аниқ мавзулар ҳар икки давлатнинг амалий эҳтиёжлари ва миллий манфаатларига боғлиқ, дейди Александр Ильинский.
Шу билан бирга, эксперт Россия ва Ўзбекистон президентларининг мунтазам икки томонлама учрашувлари ишончни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат ўртасида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этишнинг бир қисми эканини қайд этди.
Ильинскийнинг сўзларига кўра, Россия президенти ва Ўзбекистон раҳбарининг учрашуви ўзгарувчан геосиёсий вазият ва Россиянинг минтақавий жараёнлардаги иштирокини фаоллаштириш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
“Марказий Осиёдаги энг йирик ва муҳим давлатлардан бири бўлган Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик Россиянинг ушбу минтақадаги стратегиясининг бир қисми сифатида муҳим бўлиши мумкин”, — дейди эксперт.
Учрашувнинг Бишкекда ўтказилиши минтақа давлатларининг ўз келажагини мустақил белгилаш ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш истагидан далолат беради, дейди Александр Ильинский.
Бу ўзгарувчан геосиёсий вазиятда минтақа давлатларининг сиёсий мустақиллиги ва иқтисодий суверенитетини сақлаб қолиш имконини беради, дея хулоса қилди эксперт.