“Газпром нефт” ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида шартнома имзоланди

© "Узбекнефтегаз"“Газпром нефт” ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида шартнома имзоланди
“Газпром нефт” ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида шартнома имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Oбуна бўлиш
Газпромнефт компаниясининг илғор технологиялари ва тажрибаси “Ўзбекнефтгаз”га қудуқларни қуриш вақтини 20 фоиздан кўпроқ муддатга қисқартиришга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. "Газпром нефт" Ўзбекистон конларида қудуқларни бурғилаш жараёнларини оптималлаштиришга кўмаклашади, дея хабар берди “Ўзбекнефтгаз”.
Россия энергетика ҳафталиги доирасида “Газпром нефт” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида тегишли шартнома имзоланди. Унга кўра "Газпромнефт" Ўзбекистон конларида қудуқларни бурғилаш жараёнларини оптималлаштиришга кўмаклашади.
“Ўзбекнефтгаз” конларида қудуқларни қуриш ва улардан фойдаланиш учун “Газпром нефт – Ноябрскнефтгаз” лойиҳанинг оператори сифатида муҳандислик ёндашувлари ва ечимларини ишлаб чиқади.
У бурғилаш назорати, бурғилаш ускуналари аудити, қудуқ дизайнини ўзгартириш бўйича тавсиялар ва бурғилаш суюқлигининг оптимал формуласини танлашни ўз ичига олади.

“Газпром нефт" компаниясининг илғор технологиялари ва тажрибаси “Ўзбекнефтгаз”га қудуқларни қуриш вақтини 20 фоиздан кўпроқ муддатга қисқартиришга ёрдам беради”, — дейилади хабарда.

“Ноябрскнефтгаз” мутахассисларидан иборат гуруҳлар қудуқ унумдорлигини максимал даражада тиклаш борасида ўзлаштиришнинг кеч босқичидаги конларни ишлатиш учун зарур технологик малакаларга эга.
© "Узбекнефтегаз"“Газпром нефт” ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида шартнома имзоланди
Газпром нефть поможет оптимизировать процессы бурения скважин на месторождениях Узбекистана.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
“Газпром нефт” ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида шартнома имзоланди
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз”да бурғилашни бошқариш марказини ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Бунда “Газпром нефт” дастурий таъминоти ва унинг қудуқларни қуриш борасидаги илғор тажрибасидан ҳам фойдаланиш режалаштирилган.

“Ўзлаштирилиши қийин бўлган захиралар ва мураккаб қудуқлар билан ишлаш бўйича тажрибамиз ноёб технологик малакаларни ривожлантириш имконини берди. Бугунги кунда "Газпром нефт" компанияси фаолият юритадиган ҳудудлардаги конларда қудуқлар қурилишини масофадан бошқарадиган юқори технологияли марказлар мавжуд”, — деди "Газпром нефт" компаниясининг геология ва қазиб чиқариш бўйича бош директори ўринбосари Вадим Яковлев.

“Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқовнинг сўзларига кўра, соҳада илғор технологияларни қўллаш - қазиб чиқариш жараёнларини режалаштириш, мувофиқлаштириш ва оптималлаштириш имконини беради. Бунинг натижасида хатарлар камайиши, жараён назорати ва меҳнат унумдорлиги ошади.

“Шу нуқтаи назардан “Газпром нефт” билан ҳамкорликда бурғилашни бошқариш марказининг ташкил этилиши қудуқларни бурғилаш билан боғлиқ барча жараёнларни янада самарали ва уйғун бошқаришни таъминлайди. Мутахассисларимиз бир неча йиллар давомида ана шундай марказни ташкил этиш учун халқаро компаниялар тажрибасини ўрганишди. Ўрганишлар натижасида “Газпром нефт” компанияси билан ҳамкорликда лойиҳани амалга оширишга қарор қилинди”, — деди Сидиқов.

Маълумот учун, "Газпром нефт" 2012 йилдан буён углеводородларни қазиб олиш ва технологик жараёнлар самарадорлигини ошириш имконини берувчи бурғилашни бошқариш марказларини ташкил этиш билан шуғулланади.
Айни пайтда компания тасарруфида бурғиланишни туну кун назорат қиладиган юқори технологияли 10 та қудуқ қурилишини бошқариш маркази мавжуд. Уларнинг улуши жами 87 фоизни ташкил этади. Хорижий компания билан ҳамкорлик Жамиятнинг инновасион фаолиятини фаоллаштирадиган янги технологиялар ва ечимларни яратиш имконини беради.
"Газпромнефт-Ноябрскнефтгаз" "Газпром нефт" компаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади. Корхона Ямало-Ненес ва Ханти-Манси автоном ҳудудидаги 37 та конда нефт ва газ қазиб чиқариш билан шуғулланади. Компания саноатга хос бўлган технологияларни жорий этиш тажрибасига эга.
2020 йилдан буён узунлиги 1 км га етадиган икки горизонтал шафталарда бир вақтнинг ўзида қатламларни гидравлик ёриш имконини берувчи мураккаблик даражаси юқори бўлган қудуқларни қуриб келмоқда. Компания мутахассислари бир вақтнинг ўзида 50 га яқин қазиб олиш ва излов-бурғилаш қудуқлари қурилиши, бурғилаш, ётқизиш, ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичлари – қудуқ майдончасини тайёрлашдан тортиб ишга туширишгача бўлган барча босқичларни туну кун кузатиб боради.
Янгиликлар лентаси
0