https://sputniknews.uz/20231011/uy-joy-ijara-narx-ozbekiston-kochmas-mulk-39845448.html
Уй-жой ва ижара нархи: Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида вазият қандай?
Уй-жой ва ижара нархи: Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида вазият қандай?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг қарийб 50 фоизи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.
2023-10-11T15:03+0500
2023-10-11T15:03+0500
2023-10-11T15:07+0500
иқтисод
жамият
ўзбекистон
уй
кўчмас мулк
ижара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37417940_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_a79b3c13064ea9a058198f69f20b47c8.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Сентябрь ойида кўчмас мулк савдоси 17 фоизга камайди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.Сентябрь ойида кўчмас мулк бозори бироз қисқарган бўлиб, фақат Самарқанд вилоятида ўртача фаолликни сақлаб қолишга эришилди. Шу билан бирга, мутахассислар кўчмас мулк бозори ҳажмининг 50 фоизини ташкил этадиган учта ҳудудни аниқладилар.Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошландиКўчмас мулк савдосиСентябрь ойида кўчмас мулк савдоси 17 фоизга камайди, олди-сотди битимлари сони бир ой олдинги 28 мингтага нисбатан 23 мингтани ташкил этди.Энг юқори пасайиш Навоий вилоятида 32%, Қорақалпоғистон республикасида – 24% ва Тошкент шаҳрида – 24% қайд этилди. Кўчмас мулк бозорида ўртача фаолликни сақлаб қолган ҳудудлар Самарқанд вилояти бўлиб, бу ерда ой давомида сотувлар 7,4 фоизга ошди.Қайд этилишича, кўчмас мулк бозорида сотишнинг пасайиши индикатив эмас ва мавсумийдир.Январь-сентябрь ойларида республикада кўчмас мулкни сотиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,4 фоизга ўсди, бу атиги 324 та битимга кўп. Ҳудудлар кесимида йил давомида сотувлар Самарқанд вилоятида 52 фоизга, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида 30 ва 29 фоизга ўсди.Қизиғи шундаки, Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг қарийб 50 фоизи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазиятСентябрь ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи август ойидаги 8,9 долларга нисбатан 2,2 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 9,1 долларни ташкил этди.Уй-жой ижараси учун энг юқори нархлар пойтахтнинг учта туманида – Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида квадрат метри учун 11 доллардан ошади.Энг паст кўрсаткичлар Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида бир квадрат метр учун 7,4 дан 5,8 долларгача.Шу билан бирга, ижара нархининг энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Сергели ва Олмазор туманларида мос равишда 6,5% ва 6,4%га ҳамда Бектимир туманида 5%га ошгани қайд этилди.Бир ой ичида Миробод, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларида ижара нархи 1,6 фоиздан 3,5 фоизгача арзонлашди.Шайхонтоҳур туманида ижара нархи ўзгаришсиз қолди.Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1,1 фоизга ошди. Йил бошидан буён ўртача ижара нархи деярли 11,2%га камайди.Иккиламчи кўчмас мулк бозориСентябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўртача ўсиши бир квадрат метр учун 2,9 фоизга ошди, ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён уй-жой нархи 22,3%га ошди.Энди кўп квартирали уйларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўладиЎтган йилнинг сентябрь ойидан буён иккиламчи бозорда уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Навоий – 33,7%, Тошкент – 30,5% вилоятларида ва Тошкент шаҳрида - 29,1% қайд этилди.Энг юқори ўсиш Шайхонтоҳур – 1,8%, Миробод – 2,3% ва Яккасарой - 3,9% туманларида қайд этилди.Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пойтахтда ўртача уй-жой нархи 29,1 фоизга ошди.Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, кўчмас мулкни олди-сотди бўйича битимлар сони деярли 131 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 3,9%га ошди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37417940_460:17:3044:1955_1920x0_80_0_0_fdad37159377bcf809aa508807ba9451.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон кўчмас мулк тошкент шаҳри фарғона вилоятлари иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк савдоси
ўзбекистон кўчмас мулк тошкент шаҳри фарғона вилоятлари иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк савдоси
Уй-жой ва ижара нархи: Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида вазият қандай?
15:03 11.10.2023 (янгиланди: 15:07 11.10.2023) Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг қарийб 50 фоизи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Сентябрь ойида кўчмас мулк савдоси 17 фоизга камайди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
хабар берди. Сентябрь ойида кўчмас мулк бозори бироз қисқарган бўлиб, фақат Самарқанд вилоятида ўртача фаолликни сақлаб қолишга эришилди. Шу билан бирга, мутахассислар кўчмас мулк бозори ҳажмининг 50 фоизини ташкил этадиган учта ҳудудни аниқладилар.
Сентябрь ойида кўчмас мулк савдоси 17 фоизга камайди, олди-сотди битимлари сони бир ой олдинги 28 мингтага нисбатан 23 мингтани ташкил этди.
Энг юқори пасайиш Навоий вилоятида 32%, Қорақалпоғистон республикасида – 24% ва Тошкент шаҳрида – 24% қайд этилди. Кўчмас мулк бозорида ўртача фаолликни сақлаб қолган ҳудудлар Самарқанд вилояти бўлиб, бу ерда ой давомида сотувлар 7,4 фоизга ошди.
Қайд этилишича, кўчмас мулк бозорида сотишнинг пасайиши индикатив эмас ва мавсумийдир.
Январь-сентябрь ойларида республикада кўчмас мулкни сотиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,4 фоизга ўсди, бу атиги 324 та битимга кўп. Ҳудудлар кесимида йил давомида сотувлар Самарқанд вилоятида 52 фоизга, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида 30 ва 29 фоизга ўсди.
"2023 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, уй-жой сотуви 9 фоизга ўсиб, 76 мингтадан ошди", — дейилади хабарда.
Қизиғи шундаки, Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг қарийб 50 фоизи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.
Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазият
Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи август ойидаги 8,9 долларга нисбатан 2,2 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 9,1 долларни ташкил этди.
Уй-жой ижараси учун энг юқори нархлар пойтахтнинг учта туманида – Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида квадрат метри учун 11 доллардан ошади.
Энг паст кўрсаткичлар Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида бир квадрат метр учун 7,4 дан 5,8 долларгача.
Шу билан бирга, ижара нархининг энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Сергели ва Олмазор туманларида мос равишда 6,5% ва 6,4%га ҳамда Бектимир туманида 5%га ошгани қайд этилди.
Бир ой ичида Миробод, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларида ижара нархи 1,6 фоиздан 3,5 фоизгача арзонлашди.
Шайхонтоҳур туманида ижара нархи ўзгаришсиз қолди.
Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1,1 фоизга ошди. Йил бошидан буён ўртача ижара нархи деярли 11,2%га камайди.
Иккиламчи кўчмас мулк бозори
Сентябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўртача ўсиши бир квадрат метр учун 2,9 фоизга ошди, ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён уй-жой нархи 22,3%га ошди.
Ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён иккиламчи бозорда уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Навоий – 33,7%, Тошкент – 30,5% вилоятларида ва Тошкент шаҳрида - 29,1% қайд этилди.
"Тошкент шаҳрида сентябрь ойида иккиламчи уй-жой нархи 1,3 фоизга ошди", — дея қайд этилган таҳлилда.
Энг юқори ўсиш Шайхонтоҳур – 1,8%, Миробод – 2,3% ва Яккасарой - 3,9% туманларида қайд этилди.
Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пойтахтда ўртача уй-жой нархи 29,1 фоизга ошди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, кўчмас мулкни олди-сотди бўйича битимлар сони деярли 131 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш
3,9%га ошди.