Улуғбек Рашитов Тайюан Гран-Приси бронза медали соҳиби бўлди

© Миллий олимпия қўмитасиУлуғбек Рашитов
Улуғбек Рашитов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2023
Oбуна бўлиш
Улуғбек Рашитов Гран-При совриндорига айланди ва терма жамоа ҳисобига бронза медалини келтирди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Улуғбек Рашитов Тайюан Гран-Приси бронза медали соҳиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар берди.
Бугун Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган -68 кг вазн тоифасидаги Улуғбек Рашитов Гран-При совриндорига айланди ва терма жамоа ҳисобига бронза медалини келтирди.
“Осиё ўйинлари ғолиби сифатида мусобақада иштирок этган Рашитов бироз аввал якунланган муросасиз ярим финал жангида кореялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди”, — дейилади хабарда.
Улуғбек бунгача мўғулистонлик Буяншагаи Энҳболдни, эронлик Матин Резаини ҳамда хорватиялик Марко Голубични мағлубиятга учратган эди.
Янгиликлар лентаси
0