Бугун Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

© АО "Региональные электрические сети"Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2023
Oбуна бўлиш
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Учтепа ва Чилонзор туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Учтепа тумани: "Зулфизар" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Чилонзор тумани: "Наққошлик" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0