Ўзбекистон энергетика тизими қишга тайёрми?

Oбуна бўлиш
Қиш мавсумида оғир энергетик инқирозга дуч келмаслик учун бутун республика бўйлаб самарали чоралар кўрилмоқда.
Бу йил Ўзбекистон оғир энергетик инқирозга дуч келмайди. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, энергетика тизимида узилишларнинг олдини олиш учун муҳим чоралар кўрилди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиевнинг сўзларига кўра, сўнгги 5 йилда аҳолининг электр истеъмоли ҳажми 150 фоизга ўсди.
У энергетика тизимида узилишлар бўлиш ёки бўлмаслиги ҳақидаги саволга олдиндан бир нима деб бўлмаслигини урғулади. Чунки жараён бир нечта объектив ҳамда субъектив ҳолатларга боғлиқ.
"Бироқ ўтган йилдагидек қиш бўлса ҳам, бугун кўрилаётган самарали чоралар натижасида ўша пайтлардаги каби оғир энергетик инқирозга дуч келмаймиз", - дейди Нуралиев.
Маълум қилинишича, бутун республика бўйлаб 748 та трансформатор алмаштирилди, 7548 та трансформатор таъмирланди.
Батафсил - Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0