Экологик муаммоларнинг ечимини топишда Ўзбекистон муҳим рол ўйнайди — БМТ
12:15 11.10.2023 (янгиланди: 12:21 11.10.2023)
© Министерство экологииЧўлланишга қарши курашиш Конвенциясининг бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессиясини (CRIC-21) Ўзбекистонда ўтказиш бўйича битим имзоланди.
© Министерство экологии
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Ибрахим Тиав ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Экологик муаммоларнинг ечимини топишда Ўзбекистон муҳим рол ўйнайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Ибрахим Тиав маълум қилди.
Ўзбекистонга БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Ибрахим Тиав ташриф буюрди.
Ташриф давомида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида Чўлланишга қарши курашиш Конвенциясининг бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессиясини (CRIC-21) Ўзбекистонда ўтказиш бўйича битим имзоланди.
© Министерство экологииЧўлланишга қарши курашиш Конвенциясининг бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессиясини (CRIC-21) Ўзбекистонда ўтказиш бўйича битим имзоланди.
Чўлланишга қарши курашиш Конвенциясининг бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессиясини (CRIC-21) Ўзбекистонда ўтказиш бўйича битим имзоланди.
© Министерство экологии
Халқаро даражадаги тадбир 13–17 октябрь кунлари ўтказилади.
Тадбир давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Ерни барқарор бошқариш;
Қурғоқчиликка чидамлиликни ошириш;
Барқарор қишлоқ хўжалигида аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлаш;
Ернинг деградацияси;
Иқлим ўзгариши билан боғлиқ мажбурий миграцияга қарши курашишга доир стратегик мақсадларни амалга ошириш.
Шунингдек, донорлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари чўлланиш, қурғоқчилик, чанг бўронлари, ерлардан барқарор фойдаланиш, ерларни тиклаш масалалари муҳокама этилади.
“Мамлакатда инвестицияларнинг ярмидан кўпи чўлланишга дучор бўлган ҳудудларга йўналтирилган. Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида чанг ва туз бўронларининг олдини олиш мақсадида 2 миллион гектардан ортиқ майдонга оммавий ўрмонзорлар экилди, — деди деди Экология вазири Азиз Абдуҳакимов.
Унинг қўшимча қилишича, Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University” ташкил қилинди.
“Биз ҳар йили 100 миллион гектар ерларни яйлов, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, чорва озуқаси ва табиатдан оладиган бошқа эҳтиёжлар учун йўқотамиз. Табиат энди бу мувозанатни сақлай олмайди. Ушбу конференция соғлом иқтисодиёт, соғлом одамлар ва айни пайтда соғлом экотизимлар ўртасида мувозанатни сақлаш учун келгуси 20-30 йил давомида нималар қилиш кераклигини аниқлаб олишга имконият беради. Экологик муаммоларнинг ечимини топишда, Ўзбекистон муҳим рол ўйнайди", — деди Ибрахим Тиав.
Айтилишича, тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатнинг халқаро миқёсдаги обрўсини мустаҳкамлайди, салоҳиятли донор ташкилотларнинг фаоллашувига ва соҳага янги лойиҳалар кириб келишининг жадаллашувига хизмат қилади.