https://sputniknews.uz/20231011/botanika-bogining-kelajagi-haqida-yangi-tafsilotlar-malum-qilindi-39834277.html
Ботаника боғининг келажаги ҳақида янги тафсилотлар маълум қилинди
Ботаника боғининг келажаги ҳақида янги тафсилотлар маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Ботаника боғига фундаментал ва амалий тадқиқотларга ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси сифатида 1943 йилда асос солинган.
2023-10-11T11:28+0500
2023-10-11T11:28+0500
2023-10-11T13:21+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0b/39841469_0:423:2730:1959_1920x0_80_0_0_2d93306bc47acf3ac91b94d9668d47d2.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Экология вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан Ботаника боғининг илмий салоҳиятини янада оширишга доир лойиҳа киритилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, лойиҳада Ботаника боғининг мавжуд ўсимлик турлари таркибини бойитиш, сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ҳамда чет эл флораларига мансуб интродуцент ўсимликлар турларини кўпайтириш назарда тутилган.Маълумот учун, Тошкент Ботаника боғига фундаментал ва амалий тадқиқотларга ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси сифатида 1943 йилда асос солинган. Умумий майдони 66 гектардан иборат бўлган боғда турли минтақалардан жамланган 2400 дан ортиқ ўсимлик турлари ва навлари ўстирилмоқда. У мавжуд илмий коллекцияларнинг салмоғига кўра Марказий Осиёда етакчилик қилади.Ботаника боғида Ўзбекистон табиий флорасига мансуб ўсимликлар генофонди сақланмоқда. Ушбу генофонд орқали мамлакат бўйлаб Ўзбекистон флорасида ҳозирги кунда мавжуд бўлмаган ўсимлик турларини етиштириш ва ўстириш имконияти мавжуд.Оммавий ахборот воситаларида Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент Ботаника боғининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш борасида бир нечта бошқармалар, жумладан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилгани ҳақида хабарлар тарқалди.Кейинчалик Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмаслиги маълум қилинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0b/39841469_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_331043447bf3ae7ee2285ed15e490573.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ботаника боғи
Ботаника боғининг келажаги ҳақида янги тафсилотлар маълум қилинди
11:28 11.10.2023 (янгиланди: 13:21 11.10.2023) Тошкент Ботаника боғига фундаментал ва амалий тадқиқотларга ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси сифатида 1943 йилда асос солинган.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Экология вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан Ботаника боғининг илмий салоҳиятини янада оширишга доир лойиҳа киритилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, лойиҳада Ботаника боғининг мавжуд ўсимлик турлари таркибини бойитиш, сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ҳамда чет эл флораларига мансуб интродуцент ўсимликлар турларини кўпайтириш назарда тутилган.
“Минтақанинг табиий-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда турли соҳаларда фойдаланиш учун тажриба ҳамда реализация қилиш кўчатхоналарини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, ноёб ва йўқолиб бораётган Ўзбекистон флораси турларини сақлаш ва табиий шароитга реинтродукция қилиш, маҳаллий ва иқлимлаштирилган доривор ўсимликлар генофондини сақлаш ва бойитиб бориш кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Тошкент Ботаника боғига фундаментал ва амалий тадқиқотларга ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси сифатида 1943 йилда асос солинган. Умумий майдони 66 гектардан иборат бўлган боғда турли минтақалардан жамланган 2400 дан ортиқ ўсимлик турлари ва навлари ўстирилмоқда. У мавжуд илмий коллекцияларнинг салмоғига кўра Марказий Осиёда етакчилик қилади.
Ботаника боғида Ўзбекистон табиий флорасига мансуб ўсимликлар генофонди сақланмоқда. Ушбу генофонд орқали мамлакат бўйлаб Ўзбекистон флорасида ҳозирги кунда мавжуд бўлмаган ўсимлик турларини етиштириш ва ўстириш имконияти мавжуд.
“Ушбу ноёб илмий масканнинг тасарруфдан чиқариб, бошқа вазирлик ёки идорага берилиши мамлакатимизда ботаника соҳасидаги фундаментал тадқиқотларнинг жиддий сусайишига ҳамда минтақадаги илмий позициянинг кучсизлантирилишига олиб келади”, - дейилади хабарда.
Оммавий ахборот воситаларида Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент Ботаника боғининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш борасида бир нечта бошқармалар, жумладан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Кейинчалик Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмаслиги
маълум қилинди.