Янги дунё тартиби БМТ Низоми тамойиллари асосида қурилиши керак – Лавров

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири янги дунёни барпо этиш учун мустаҳкам замин борлигини маълум қилди. Бу - БМТ Низоми.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Янги дунё тартиби БМТ Низоми тамойиллари асосида қурилиши шарт. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Кўз ўнгимизда дунёнинг маданий цивилизациясининг хилма-хиллигини акс эттирувчи янги, адолатлироқ кўп қутбли дунё тартиби яралмоқда. Келажак чизиқлари курашда туғилади”, - дейилади Россия ТИВ сайтида чоп қилинган вазир мақоласида.
Лавров ўтган ҳафта “Валдай” форуми мажлисида Россия президенти Владимир Путин нутқ сўзлаётиб, “олдимизда янги дунёни барпо этиш вазифаси турганини” маълум қилганини эслатди.
“Янги дунёни барпо этиш учун замин бор, ва у мустаҳкам – бу БМТ Низоми. Асосийси ҳозир уни низом тамойилларини танлаш йўли билан ўз ҳохишига кўра барбод қилишга йўл қўймаслик, уларнинг барча мамлакатлар томонидан тўлиқ ва биргаликда бажарилишига эришиш”, - дея қайд этган Россия вазири.
Глава МИД РФ С. Лавров. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Лавров глобал можаро хавфи ортиб бораётганидан огоҳлантирди
Янгиликлар лентаси
0