Тошкентнинг айрим кўчалари автомобиль ҳаракати учун ёпилди — манзиллар

© Sputnik/Abdubakir YunusovПерекрытие движение автомобильной дороги в Ташкенте.
Перекрытие движение автомобильной дороги в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Яшнобод туманида тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари йўл қатновининг маълум қисми ёпилган ҳолда ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Тошкентнинг Яшнобод туманидаги айрим кўчалар автомобиль ҳаракати учун ёпилди, дея хабар берди шаҳар ҳокимлиги.
Яшнобод туманида тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари йўл қатновининг маълум қисми ёпилган ҳолда ўтказилади.
“Veolia Energy Tashkent” компанияси 10 октябрдан 30 октябргача иссиқлик мавсумига тайёргарлик доирасида Яшнобод туманида айрим кўчалар бўйлаб автомобиль йўл қатновининг маълум қисмини ёпган ҳолда тармоқ қувурларини ўтказиш ишларини олиб боради.
Қуйидаги кўчаларда қувурлар ўказилади:
Ашрафи ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бирлашган ва Иззат кўчалари чорраҳасигача - диаметри 600 мм ва узунлиги 60 м қувурлар алмаштирилади.
Автомобиль қатнов йўли Ашрафи ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бешариқ ва Иззат кўчалари чорраҳасигача ёпилади.
Мазкур ишлар иссиқ сув таъминоти истеъмолчиларига чекловларсиз амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0