Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

© Минтранс УзбекистанаПоезд
Поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Зарурий ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг почта вагонида юриши тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистонда темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.
Почтани темир йўлларда ташиш ва почта вагонларидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон "Транспорт тўғрисида" ва "Почта алоқаси тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Транспорт вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг тегишли қарори Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур қоидалар мамлакат ҳудудида почтани темир йўлларда ташиш ҳамда почта вагонларидан фойдаланиш, шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатишнинг ягона тартибини белгилайди.
Темир йўлларда почта ташиш, почта вагонларидан фойдаланиш миллий оператор билан ташувчи ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Почта миллий операторнинг почта вагонларида, шунингдек ташувчининг йўловчи, тезюрар ва почта-багаж поездларига қўшиладиган вагонларида ташилади.
Йўлда почтани кузатиб бориш, қўриқлаш, унга ишлов бериш ва почта алмашинуви учун почта вагонларида ва йўловчи вагонларининг махсус мослаштирилган жойларида сайёр бригада ходимларининг юришига миллий оператор томонидан берилган гувоҳномалар бўйича рухсат этилади.
Сайёр бригада ходимларининг таркибига қуйидагилар киради:
почта вагони бошлиғи;
почта вагони бошлиғининг ёрдамчилари;
кузатувчи-электромонтёр;
сараловчилар.
Зарурий ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг почта вагонида юриши тақиқланади. Поездни тузиш схемасида назарда тутилган почта вагонини таркибга қўшмаслик ёки йўлда ажратиш тақиқланади.
Янгиликлар лентаси
0