Таэквондо: Мадинабону Маннопова Хитойда ўтказилаётган мусобақада медаль қўлга киритди

© НОКМадинабону Маннопова
Мадинабону Маннопова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Мадинабону Маннопова бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Бугун Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондонинг WT йўналиши бўйича Гран-при мусобақаси старт олди. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси илк медалига сазовор бўлди, деб ёзмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
-49 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Мадинабону Маннопова бронза медалини қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчи мусобақа давомида Туркия, Марокаш, Саудия Арабистони вакилларини мағлубиятга учратди. Бироқ ярим финалда хитойлик рақибига имкониятни бой берди ва мусобақани учинчи ўринда якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Мадинабону Маннопова яқинда якунига етган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ҳам бронза медалига сазовор бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0