Олмалиқда бир нечта хонадонда ичимлик суви қон аралаш оқди – видео

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишВодопроводный кран
Водопроводный кран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, ҳолат кушхонадаги оқова сув ва ичимлик суви қувури тешилгани учун қўшилиб кетиши сабабли кузатилган.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги Рамазон маҳалласидаги хонадонларга ичимлик суви қон аралаш келаётгани айтилган видео тарқалди.
Шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат масъуллар эътиборига олинганини, муаммо бартараф этилаётганини билдирди.
Шаҳар “Сув таъминоти” корхонаси масъулларининг ҳолат юзасидан дастлабки маълумотига кўра, бу кушхонадаги оқова сув ва ичимлик сув қувурининг тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши сабабли кузатилган.
Ҳолат зудлик билан назоратга олинган. Ҳозир таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
"Ўзсувтаъминот" АЖ хабарига кўра, бу маҳаллада аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 15 та хонадонга ичимлик суви қувури тортилган.
Сув таъминоти корхонасига келиб тушган мурожаат ўрганилган. Диаметри 57 мм ли ичимлик суви тармоғи ўчирилганда қувурдаги носозлик сабаб унга ариқ суви сизиб қўшилиши аниқланган.
Ҳозирда ичимлик суви тўхтатилган. Санитария-эпидемиология қўмитаси ходимлари билан биргаликда қувурларни алмаштириш ҳамда қувурларни ювиш ишлари амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0