АҚШни Яқин Шарқдаги можаро туфайли ядровий уруш кутмоқда — журналист

© AP Photo / Richard DrewВедущий телеканала Fox News Такер Карлсон. Архивное фото
Ведущий телеканала Fox News Такер Карлсон. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Америкалик журналист Такер Карлсон: Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можаро Эрон ва унинг иттифоқчилари ва Ғарб ўртасидаги урушга айланиб кетиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Яқин Шарқдаги можаро АҚШ ҳукуматининг банкрот бўлишига ва Эрон билан ядро урушига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Америкалик журналист Такер Карлсон Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можаро Эрон ва унинг иттифоқчилари ва Ғарб ўртасидаги урушга айланиб кетиши мумкин. Агар шундай уруш бошланса, ядро қуролидан фойдаланишни ва ундан кейинги барча нарсаларни осонгина тасаввур қилиш мумкин: миллионлаб ўликлар, жаҳон иқтисодиётининг қулаши. Ҳеч бўлмаганда, биз бу ерда мисли кўрилмаган энергетика инқирозини кўрамиз (АҚШда - таҳр.), — деди журналист.

Карлсоннинг эслатишича, можаро аллақачон энергия нархининг ошишига сабаб бўлган ва бу тенденция давом этса, Қўшма Штатлар ўтган асрнинг 1930 йилларида мавжуд бўлганидан анча жиддий депрессияга дуч келади.

“Сўнгги уч йил ичида бу ерга (АҚШга - таҳр.) дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан 10 миллионга яқин одам келган. Уларнинг аксарияти давлат ёрдами ҳисобидан кун кечиради. Тасаввур қилишингиз мумкинки, АҚШ ҳукумати пул йўқотса, бу қандай якунланади”, — дея огоҳлантирди журналист.

Карлсон, шунингдек, аввалроқ Эронга таҳдид қилган америкалик сенатор Линдси Грэмни танқид қилиб, можарога аралашуви учун “қўрқинчли оқибатларга олиб келишини” ваъда қилди.
Журналист АҚШ ҳақиқатан ҳам Эронга зарба бера бошласа нима бўлишидан ҳайратда.

“Линдси Грэм нима бўлиши ҳақида тасаввурга эга эмас. У бу ҳақда ўйламади. У қарийб 70 ёшда, фарзанди йўқ. Уни бу ташвишлантирмайди”, — дея таъкидлади журналист.

Янгиликлар лентаси
0