https://sputniknews.uz/20231009/samarqandda-bmtning-chollanishga-qarshi-kurash-boyicha-konferentsiyasi-bolib-otadi-39781288.html
Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конференцияси бўлиб ўтади
Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конференцияси бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Жорий йилнинг 13-17 ноябрь кунлари Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конференсияси бўлиб ўтади.
2023-10-09T17:02+0500
2023-10-09T17:02+0500
2023-10-09T17:35+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39785127_0:0:2112:1188_1920x0_80_0_0_57dac55cdf32206f8547d8fa3baff58c.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Жорий йилнинг 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли" конгресс-холлда БМТ Конвенцияси (CRIC 21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтади. Бу хақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. CRIC 21 давомида томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) 2018-2030 йилларга мўлжалланган Стратегия асосларини кўриб чиқадилар.Шунингдек, конференцияда ернинг деградациясига бетарафлик мақсадларини белгилаш борасида ихтиёрий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ тадбирлар ҳақида маълумот берилади.Бундан ташқари, қурғоқчиликни самарали бошқариш сиёсати ва уни амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи CRIC 21 доирасида ўз тараққиёт ҳисоботини тақдим этади.Маълумот учун, мазкур тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан CRIC 21 ҳомийлигида ташкил этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39785127_264:0:1848:1188_1920x0_80_0_0_46fa34ddec1cf49fea96cd2d25d90799.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд бмт
Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конференцияси бўлиб ўтади
17:02 09.10.2023 (янгиланди: 17:35 09.10.2023) Жорий йилнинг 13-17 ноябрь кунлари Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конференсияси бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Жорий йилнинг 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли" конгресс-холлда БМТ Конвенцияси (CRIC 21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтади. Бу хақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. Тадбир доирасида Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Шимолий Ўртаер денгизи, Марказий ва Шарқий Европа учун конвенцияни амалга ошириш бўйича иштирокчи давлатлар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилади.
CRIC 21 давомида томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) 2018-2030 йилларга мўлжалланган Стратегия асосларини кўриб чиқадилар.
Шунингдек, конференцияда ернинг деградациясига бетарафлик мақсадларини белгилаш борасида ихтиёрий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ тадбирлар ҳақида маълумот берилади.
Бундан ташқари, қурғоқчиликни самарали бошқариш сиёсати ва уни амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи CRIC 21 доирасида ўз тараққиёт ҳисоботини тақдим этади.
Маълумот учун, мазкур тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан CRIC 21 ҳомийлигида ташкил этилади.