Қирғизистонда КХШТ ҳарбий машғулотлари бошланди - видео

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишКХШТ машғулотлари, архив сурат
КХШТ машғулотлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Oбуна бўлиш
“Эделвейс” полигонида КХШТга аъзо давлатлар тинчликпарвар кучлари билан “Мустаҳкам биродарлик-2023” қўшма машғулотлари бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Қирғизистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) “Мустаҳкам биродарлик” машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.
Машғулотлар Иссиқкўл вилоятидаги “Эдельвейс” полигонида бўлиб ўтади. Уларга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлари жалб қилинган. Бундан ташқари, 200 дан ортиқ махсус, танк-зирҳли ва автомобил техникаси, ҳарбий транспорт, қирувчи ва армия самолётлари, дронлар ҳамда жанговар катерлар жалб этилган.

“Машғулотларнинг асосий мақсадлари КХШТ тинчликпарвар бўлинмалари бошқаруви мансабдор шахслари ва шахсий таркибининг амалий кўникмаларини ошириш, Марказий Осиё коллектив хавфсизлик минтақасида тинчликпарварлик операцияси вақтида топшириқларни бажаришда ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларнинг уйғунлигини шакллантиришдан иборат”, - дейилган Қирғизистон Мудофаа вазирлиги хабарида.

Таъкидланишича, баланд тоғли шароитда ўтказиладиган машғулотлар давомида инқироз зонасида можародан кейинги вазиятни ҳал этиш вазифалари – КХШТ коллектив хавфсизлик тизими кучлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда тинчликпарвар операцияни ўтказиш, гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0