https://sputniknews.uz/20231009/ozbekkontsert-direktori-yana-ozgardi--39781960.html
“Ўзбекконцерт” директори яна ўзгарди
“Ўзбекконцерт” директори яна ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
Шу пайтга қадар директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган Санжар Эрданов "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
2023-10-09T16:33+0500
2023-10-09T16:33+0500
2023-10-09T16:33+0500
маданият
ўзбекконцерт
янги тайинлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39781777_1:0:1279:719_1920x0_80_0_0_4dc925836ca9550643c5df5c391f5457.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Санжар Эрданов "Ўзбекконцерт" директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.Маданият вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида ўтган йиғилишда "Ўзбекконцерт" раҳбари вазифасини бажариб келган Даврон Шералиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилгани маълум қилинди.Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ҳудудий бўлим раҳбарларининг айримлари охирги маротаба огоҳлантирилди, айримларига ҳайфсан берилди.Жорий йил якунигача иш фаолиятида ижобий натижага эришиш зарурлиги таъкидланди. Ўзгариш бўлмаса, вазифасидан озод этилишидан огоҳлантирилди.Давлат филармонияси директори ўринбосари Даврон Шералиев 2022 йилнинг май ойида "Ўзбекконцерт" директори этиб тайинган эди. Унга қадар Жамолиддин Узоқов муассасага раҳбар қилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39781777_161:0:1120:719_1920x0_80_0_0_bae152cdf1238eea3649219783d63fd5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
санжар эрданов "ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори маълумот
санжар эрданов "ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори маълумот
“Ўзбекконцерт” директори яна ўзгарди
Директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари бўлган Санжар Эрданов муассасаси директори вазифасини вақтинча бажаради.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Санжар Эрданов "Ўзбекконцерт" директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати
хабар берди. Маданият вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида ўтган йиғилишда "Ўзбекконцерт" раҳбари вазифасини бажариб келган Даврон Шералиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилгани маълум қилинди.
“Шу пайтга қадар директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган Санжар Эрданов "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди”, - дейилган хабарда.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ҳудудий бўлим раҳбарларининг айримлари охирги маротаба огоҳлантирилди, айримларига ҳайфсан берилди.
Жорий йил якунигача иш фаолиятида ижобий натижага эришиш зарурлиги таъкидланди. Ўзгариш бўлмаса, вазифасидан озод этилишидан огоҳлантирилди.
Давлат филармонияси директори ўринбосари Даврон Шералиев 2022 йилнинг май ойида "Ўзбекконцерт" директори
этиб тайинган эди. Унга қадар Жамолиддин Узоқов муассасага раҳбар
қилган эди.