Ханчжоуда XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди — фото
22:00 08.10.2023 (янгиланди: 11:54 09.10.2023)
© Пресс-секретарь Премьер-министра Республики УзбекистанХанчжоуда XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мазкур тадбирда иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ханчжоу олимпия спорт маркази стадионида XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг матбуот котиби маълум қилди.
© Пресс-секретарь Премьер-министра Республики УзбекистанЯркие моменты церемонии закрытия XIX летних Азиатских игр Ханчжоу-2022
Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг таклифига биноан айни пайтда ишчи ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мазкур тадбирда иштирок этди.
© Пресс-секретарь Премьер-министра Республики УзбекистанЯркие моменты церемонии закрытия XIX летних Азиатских игр Ханчжоу-2022
© Пресс-секретарь Премьер-министра Республики УзбекистанЯркие моменты церемонии закрытия XIX летних Азиатских игр Ханчжоу-2022
Жорий йилнинг 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилган “Ханчжоу-2022”да Ўзбекистон спортчилари муносиб иштирок этди ва 22 та олтин, 18 та кумуш, 31 та бронза медалига сазовор бўлди. Умумжамоа ҳисобида фахрли бешинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, маросимда Осиё Олимпия кенгаши байроғи келгуси Осиё ўйинларининг мезбони Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрига топширилди.
© Пресс-секретарь Премьер-министра Республики УзбекистанЯркие моменты церемонии закрытия XIX летних Азиатских игр Ханчжоу-2022