Ўзбекистон вакили Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаБахромжон Газиев
Бахромжон Газиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2023
Oбуна бўлиш
Овоз бериш натижаларига кўра, ўзбекистонлик Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистон спорти тарихида илк бор мамлакат вакили Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди. Бу номга Евроосиё от спорти ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев сазовор бўлди, дея хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси.
Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг от спорти мусобақалари ўтказилган Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унинг кун тартибидан федерация вице-президентларини сайлаш масаласи ҳам ўрин олган эди.
Ушбу юксак лавозимга номзодлар орасида Хитой, БАА, Жанубий Корея, Ливия ва Эрон вакиллари қатори Ўзбекистондан номзод илгари сурилди. Овоз бериш натижаларига кўра, ўзбекистонлик Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.
Шунингдек, Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига Япония, Жанубий Корея ва Ливия вакиллари ҳам тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0