Ўзбекистонда “Заковат-Гамбит” шахмат чемпионати ўтказилади — иштирок этиш шартлари

© Ricardo630Шахмат доналари
Шахмат доналари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2023
Oбуна бўлиш
Турнир соврин жамғармаси 600 миллион сўмга тенг.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистонда III “Заковат-Гамбит” шахмат чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар берди "Заковат" Интеллектуал клуби.
“Заковат-Гамбит” шахмат чемпионати 18-19 ноябрь кунлари ўтказилади. Турнир соврин жамғармаси 600 миллион сўмга тенг.
“Заковат-Гамбит” турнирида фақат Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Чемпионатда қатнашиш учун gambit.zakovat.tv веб-сайтида рўйхатдан ўтиш лозим. Рўйхатдан ўтишда иштирокчилар ўз рейтингини ҳисобга олиши ва тегишли гуруҳда рўйхатдан ўтиши керак.
Ушбу йирик шахмат мусобақаси иштирокчилари нафақат ўз кучларини синаш, балки профессионаллардан мастер-класс олиш ҳамда халқаро гроссмейстерлар билан шахмат сеансларида беллашиш имкониятини қўлга киритишади.
Янгиликлар лентаси
0