https://sputniknews.uz/20231007/bolalar-gijjasi-yuqumlimi-shifokor-39692222.html
Уй шароитида гижжадан қутулиш мумкинми— шифокор жавоби
Уй шароитида гижжадан қутулиш мумкинми— шифокор жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Гельминтозлар инсон организмига паразит чувалчанглар (гижжалар) кириши натижасида юзага келади. Гижжа касалликлари асосан қўлларни яхши ювмаслик, мева-сабзавотларни яхши ювмасдан истеъмол қилиш, сувни қайнатмасдан ичиш, касалланган ҳайвонлар билан яқин мулоқатда бўлиш, зарарланган гўшт ва балиқ маҳсулотларини чала пиширилган ҳолатда истеъмол қилиш натижасида келиб чиқиши мумкин. Текширувда аниқланган гижжа турига қараб даволаш турлича бўлади.Таблетка ёки суспензия кўринишидаги гельминтга қарши дори препаратлари берилади.
2023-10-07T22:36+0500
2023-10-07T22:36+0500
2023-10-07T22:36+0500
жамият
болалар
санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/570/65/5706548_0:0:3037:1708_1920x0_80_0_0_e98a18067138b7999066214407c2b762.jpg
Ҳозирда болалар орасида кўп учрайдиган касалликлардан бири гельминтоздир. Гельминтозлар инсон организмига паразит чувалчанглар (гижжалар) кириши натижасида юзага келади. Чувалчанглар ўзи яшаб турган вужуддаги озуқалар ҳисобига кун кўради.Паразит инсон организмига 5 мингдан 150 минггача тухум қўяди. Улар тез ривожланади ва ичак орқали бутун танага тарқалиб, ички аъзолар ва тизимларни шикастлайди.Болада гижжа аниқланса, қандай даволаш керак ва бунга қанча вақт кетади? Гижжа юқумлими? Уй шароитида гижжадан қутилса бўладими? Sputnik мухбири бу ва бошқа саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг врач-паразитологи Умида Абдуллаевадан жавоб олди.— Болада гижжа аниқланса, қандай даволаш керак ва бунга қанча вақт кетади?— Текширувда аниқланган гижжа турига қараб даволаш турлича бўлади.Таблетка ёки суспензия кўринишидаги гельминтга қарши дори препаратлари (вермокс, гельминтокс, альбендазол, фенасал, декарис, празиквантель ва бошқалар) берилади. Даволаш касалликнинг турига қараб 1 кундан бир неча ойгача (эхинококкоз) давом этиши мумкин. Гельминтоз касаллигининг турига қараб беморлар 1 ой, 3 ой, 6 ой, 1 йил ва 5 йилга диспансер кузатувига олинади. Даволаш билан биргаликда шахсий гигиена кўникмаларини ҳосил қилиб бориш керак.— Гижжаларни қаерда текширтириш мумкин?— Гижжа касалликлари даволаш-профилактика муассасаларининг (оилавий поликлиника, шифохоналар) клиник-диагностика лабораторияларида ва Санитария – эпидемиология қўмитасининг бошқарма ва бўлимларининг паразитология лабораторияларида текширтириш мумкин.— Гижжа касалликлари асосан нима сабабдан пайдо бўлиши мумкин?— Гижжа касалликлари асосан қўлларни яхши ювмаслик, мева-сабзавотларни яхши ювмасдан истеъмол қилиш, сувни қайнатмасдан ичиш, касалланган ҳайвонлар билан яқин мулоқатда бўлиш, зарарланган гўшт ва балиқ маҳсулотларини чала пиширилган ҳолатда истеъмол қилиш натижасида келиб чиқиши мумкин.— Гижжанинг юқумлилик даражаси қандай?— Гижжа касаллиги билан касалланишни ва унинг жамоа ичида тарқалишини олдини олишда тиббиёт ходимлари томонидан доимо зарарланиш кўрсаткичи ҳисоблаб, қайд этилиб борилади. Яъни бир оилада ёки гуруҳда, синф, мактабда ва бошқа жамоавий ҳолатларда касалланиш ҳолатининг шу жамоага нисбатан ҳисобланган кўрсаткичи бўлиб, бу кўрсаткич 15% дан ошган ҳолатларда мулоқотдагиларнинг барчаси профилактик мақсадда даволаниши лозим.— Гижжа касаллиги бўйича кўрсатгичлар қандай?— Тошкентда паразитар касалликларни олдини олиш ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирлари мажмуасини ташкил этиш ва ўтказилиши натижасида эпидемик вазият барқарор бўлиб қолди. 2022 йилда безгак, канали қайталама терлама, тениаринхоз ва трихоцефалёз касалликлари қайд этилмади. Шаҳар аҳолиси ўртасида аскаридоз 27та (2021 йил) ҳолатдан 12 та ҳолатгача, эхинококкоз 8 та ҳолатдан 5 та ҳолатгача камайган бўлса, энтеробиоз 5042 та ҳолатдан (2021йил) 6464 та ҳолатга, гименолепидоз 8 та ҳолатдан 12 та ҳолатга, тери лейшманиоз касаллиги 6та ҳолатдан 8 та ҳолатга кўпайган, 2 та ҳолатда токсокароз касаллиги қайд этилди.— Уй шароитида гижжадан қутилса бўладими? Қандай табиий маҳсулотлар жигарни гижжадан тозалаши мумкин ?— Агар гижжа ичакни зарарлаган бўлса, шунингдек, бу беморда ўткир ва сурункали касалликларнинг асоратли белгилари кузатилмаса, уй шароитида ҳам даволаниш мумкин. Гижжалар жигарда жойлашган бўлса, яъни эхинококкоз, фасциолёз, описторхоз касалликлари билан зарарланган бўлса, бундай ҳолатда уй шароитида табиий маҳсулотлар билан даволаб бўлмайди.— Гижжа касаллигини вақтида даволамаса қандай касалликлар юзага келади?— Гижжа касаллиги ўз вақтида даволанмаса камқонлик, аллергик, ошқозон–ичак, асаб тизими, тери ва жигар касалликлари, болаларнинг ақлий, жисмоний ва руҳий ривожланишининг орқада қолиши, организм иммунитетининг пасайиши ва бошқа касалликлар юзага келиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/570/65/5706548_306:0:3037:2048_1920x0_80_0_0_c380853d566a0f8c1cf03fd5cea1c97a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
болалар гижжаси гижжа аломатлари гижжага қарши дорилар даволаш уй шароитида гижжа ҳақида маълумот гельминтоз врач-паразитолог вермокс, гельминтокс, альбендазол, фенасал, декарис, празиквантель bolalar gijjasi gijja alomatlari gijjaga qarshi dorilar gijja haqida ma’lumot gelmintoz vrach-parazitolog vermoks, gelmintoks, albendazol, fenasal, dekaris, prazikvantel
болалар гижжаси гижжа аломатлари гижжага қарши дорилар даволаш уй шароитида гижжа ҳақида маълумот гельминтоз врач-паразитолог вермокс, гельминтокс, альбендазол, фенасал, декарис, празиквантель bolalar gijjasi gijja alomatlari gijjaga qarshi dorilar gijja haqida ma’lumot gelmintoz vrach-parazitolog vermoks, gelmintoks, albendazol, fenasal, dekaris, prazikvantel
Уй шароитида гижжадан қутулиш мумкинми— шифокор жавоби
Эксклюзив
Ўзбекистонда октябрь-ноябрь ойларида 2-10 ёшли болалар учун дегельминтизациянинг навбатдаги босқичини ўтказиш режалаштирилган.
Ҳозирда болалар орасида кўп учрайдиган касалликлардан бири гельминтоздир. Гельминтозлар инсон организмига паразит чувалчанглар (гижжалар) кириши натижасида юзага келади. Чувалчанглар ўзи яшаб турган вужуддаги озуқалар ҳисобига кун кўради.
Паразит инсон организмига 5 мингдан 150 минггача тухум қўяди. Улар тез ривожланади ва ичак орқали бутун танага тарқалиб, ички аъзолар ва тизимларни шикастлайди.
Болада гижжа аниқланса, қандай даволаш керак ва бунга қанча вақт кетади? Гижжа юқумлими? Уй шароитида гижжадан қутилса бўладими? Sputnik мухбири бу ва бошқа саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг врач-паразитологи Умида Абдуллаевадан жавоб олди.
— Болада гижжа аниқланса, қандай даволаш керак ва бунга қанча вақт кетади?
— Текширувда аниқланган гижжа турига қараб даволаш турлича бўлади.Таблетка ёки суспензия кўринишидаги гельминтга қарши дори препаратлари (вермокс, гельминтокс, альбендазол, фенасал, декарис, празиквантель ва бошқалар) берилади. Даволаш касалликнинг турига қараб 1 кундан бир неча ойгача (эхинококкоз) давом этиши мумкин. Гельминтоз касаллигининг турига қараб беморлар 1 ой, 3 ой, 6 ой, 1 йил ва 5 йилга диспансер кузатувига олинади. Даволаш билан биргаликда шахсий гигиена кўникмаларини ҳосил қилиб бориш керак.
— Гижжаларни қаерда текширтириш мумкин?
— Гижжа касалликлари даволаш-профилактика муассасаларининг (оилавий поликлиника, шифохоналар) клиник-диагностика лабораторияларида ва Санитария – эпидемиология қўмитасининг бошқарма ва бўлимларининг паразитология лабораторияларида текширтириш мумкин.
— Гижжа касалликлари асосан нима сабабдан пайдо бўлиши мумкин?
— Гижжа касалликлари асосан қўлларни яхши ювмаслик, мева-сабзавотларни яхши ювмасдан истеъмол қилиш, сувни қайнатмасдан ичиш, касалланган ҳайвонлар билан яқин мулоқатда бўлиш, зарарланган гўшт ва балиқ маҳсулотларини чала пиширилган ҳолатда истеъмол қилиш натижасида келиб чиқиши мумкин.
— Гижжанинг юқумлилик даражаси қандай?
— Гижжа касаллиги билан касалланишни ва унинг жамоа ичида тарқалишини олдини олишда тиббиёт ходимлари томонидан доимо зарарланиш кўрсаткичи ҳисоблаб, қайд этилиб борилади. Яъни бир оилада ёки гуруҳда, синф, мактабда ва бошқа жамоавий ҳолатларда касалланиш ҳолатининг шу жамоага нисбатан ҳисобланган кўрсаткичи бўлиб, бу кўрсаткич 15% дан ошган ҳолатларда мулоқотдагиларнинг барчаси профилактик мақсадда даволаниши лозим.
— Гижжа касаллиги бўйича кўрсатгичлар қандай?
— Тошкентда паразитар касалликларни олдини олиш ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирлари мажмуасини ташкил этиш ва ўтказилиши натижасида эпидемик вазият барқарор бўлиб қолди. 2022 йилда безгак, канали қайталама терлама, тениаринхоз ва трихоцефалёз касалликлари қайд этилмади. Шаҳар аҳолиси ўртасида аскаридоз 27та (2021 йил) ҳолатдан 12 та ҳолатгача, эхинококкоз 8 та ҳолатдан 5 та ҳолатгача камайган бўлса, энтеробиоз 5042 та ҳолатдан (2021йил) 6464 та ҳолатга, гименолепидоз 8 та ҳолатдан 12 та ҳолатга, тери лейшманиоз касаллиги 6та ҳолатдан 8 та ҳолатга кўпайган, 2 та ҳолатда токсокароз касаллиги қайд этилди.
— Уй шароитида гижжадан қутилса бўладими? Қандай табиий маҳсулотлар жигарни гижжадан тозалаши мумкин ?
— Агар гижжа ичакни зарарлаган бўлса, шунингдек, бу беморда ўткир ва сурункали касалликларнинг асоратли белгилари кузатилмаса, уй шароитида ҳам даволаниш мумкин. Гижжалар жигарда жойлашган бўлса, яъни эхинококкоз, фасциолёз, описторхоз касалликлари билан зарарланган бўлса, бундай ҳолатда уй шароитида табиий маҳсулотлар билан даволаб бўлмайди.
— Гижжа касаллигини вақтида даволамаса қандай касалликлар юзага келади?
— Гижжа касаллиги ўз вақтида даволанмаса камқонлик, аллергик, ошқозон–ичак, асаб тизими, тери ва жигар касалликлари, болаларнинг ақлий, жисмоний ва руҳий ривожланишининг орқада қолиши, организм иммунитетининг пасайиши ва бошқа касалликлар юзага келиши мумкин.