https://sputniknews.uz/20231006/sogliqni-saqlash-boshqarmalari-39729744.html
Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот беради
Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот беради
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади. 06.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-06T20:41+0500
2023-10-06T20:41+0500
2023-10-06T20:41+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487920_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_26e075a402a53ffebd9de84165774a96.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот беради. Бу президент 4 октябрь кун имзолаган қонунда кўзда тутилган. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади. Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади ҳамда тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.Бундан ташқари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан қарор қабул қилиниб, қарор соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларига юборилади.Шунингдек, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, фуқаролар йиғини, тегишинча аҳоли бириктирилган, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг ахборотини эшитади.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487920_66:62:1120:852_1920x0_80_0_0_fa2a9ad3eb80dada22817ebf7467ff71.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот беради
Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот беради. Бу президент 4 октябрь кун имзолаган қонунда
кўзда тутилган. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади ҳамда тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.
Бундан ташқари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан қарор қабул қилиниб, қарор соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларига юборилади.
Шунингдек, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, фуқаролар йиғини, тегишинча аҳоли бириктирилган, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг ахборотини эшитади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.