Россия ва Ўзбекистон ўзаро савдоси 14 фоизга ўсди

© unsplash/Paul TeysenКонтейнеры. Иллюстративное фото
Контейнеры. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш жорий йилнинг 7 ойида 14,4 фоизга ўсди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг биринчи етти ойида йиллик ҳисобда 14,4 фоизга ўсди, дейилади Кремль матбуот хизмати томонидан Шавкат Мирзиёев ташрифи олдидан тайёрланган ахборот материалларида.
"Россия Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринда туради (умумий ташқи савдо ҳажмининг 18,6 фоизи). 2022 йилда товар айирбошлаш 26 фоизга ўсди ва 8,7 миллиард долларни, экспорт 6,1 миллиард долларни (+17,7 фоиз), импорт 2,6 миллиард долларни (+51,3 фоиз) ташкил этди”, —дейилади ҳисоботда.
Жорий йилнинг етти ойи давомида товар айирбошлаш ҳажми 5,2 миллиард доллардан (+14,4 фоиз) ошди, шу жумладан экспорт — 3,5 миллиард доллар (+7,4 фоиз), импорт — 1,7 миллиард долларни (+32,6 фоиз) ташкил қилди, — дейилади маълумотномада.
Шунингдек, Россия Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий сармоядорларидан бири экани ҳам қайд этилган. Россия компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётига киритган умумий инвестициялар миқдори 13 миллиард долларни ташкил қилади. Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги 3 мингга яқин корхона, Россияда Ўзбекистон капитали иштирокида ташкил этилган 700 га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияга келган. Ташриф давомида Мирзиёев Қозонда бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон ҳудудлараро форумида ҳам бўлди.
Янгиликлар лентаси
0