Путин Мирзиёев билан тез орада яна учрашишини маълум қилди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПереговоры президента РФ В. Путина и президента Узбекистана Г. Мирзиеева
Переговоры президента РФ В. Путина и президента Узбекистана Г. Мирзиеева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Oбуна бўлиш
Бишкекда 13 октябрь куни МДҲ саммити бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан тез орада яна учрашишини маълум қилди.
“Биз халқаро майдонда, биринчи навбатда, БМТ, ШҲТ ва, албатта, МДҲ каби жойларда фаол ҳамкорлик қиляпмиз. Тез орада биз Қирғизистондаги МДҲ саммити доирасида яна учрашамиз”, – деди Путин Кремлда Мирзиёев билан музокаралар чоғида.
МДҲ саммити 13 октябрь куни Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров бошчилигида Бишкекда бўлиб ўтади. Тадбирда Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда.
Саммитда Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади.
Янгиликлар лентаси
0