https://sputniknews.uz/20231006/ozbekkosmos-etakchi-kosmik-kuchlar-hamkorlik-39691334.html
“Ўзбеккосмос” Халқаро астронавтика федерациясига аъзо бўлди
“Ўзбеккосмос” Халқаро астронавтика федерациясига аъзо бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Эндиликда “Ўзбеккосмос” етакчи космик кучлар билан ҳамкорликни кенгайтира олади.
2023-10-06T11:58+0500
2023-10-06T11:58+0500
2023-10-06T13:08+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбеккосмос
космос
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/18/30220067_0:0:3076:1730_1920x0_80_0_0_ea4c3100995392551f95682fd280aa1e.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. “Ўзбеккосмос” агентлиги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятига эга бўлмоқда. Бу ҳақда агентлик Sputnik мухбирига хабар берди.Куни кеча “Ўзбеккосмос” агентлиги Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) тўлиқ аъзоликка қабул қилинди. Федерацияга аъзолик агентликка бир қатор имкониятларни тақдим этади.Шунингдек, молиявий имтиёзлар ва бонуслар, федерациянинг электрон кутубхонасидан бепул фойдаланиш ва бошқа афзалликлар мавжуд.Бундан ташқари, агентликка технологиялар трансфери, ер ва космик инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, космик мониторинг бўйича таклифлар келиб тушди, бироқ музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда.Ўзбекистон агентлигининг мазкур халқаро ташкилотга кириши Бокуда бўлиб ўтган 74-Халқаро астронавтика конгрессида маълум бўлди.Халқаро космонавтика федерацияси (IAF) халқаро нодавлат, нотижорат илмий ташкилот бўлиб, коинотни тинч мақсадларда тадқиқ қилиш муаммолари, шунингдек, ҳуқуқий нуқтаи назардан ракета ва космик саноати масалалари билан шуғулланади.Ташкилот 1950 йилда Парижда бўлиб ўтган Биринчи Халқаро Астронавтика Конгрессида 8 та давлат: Австрия, Аргентина, Буюк Британия, Дания, Испания, Франция, Германия, Швеция вакиллари томонидан ташкил этилган.
https://sputniknews.uz/20221123/ozbekkosmos-30205451.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/18/30220067_618:0:3076:1844_1920x0_80_0_0_41b9267e6b7f2c4e985b4854ee9fbb91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“ўзбеккосмос” космик кучлар халқаро астронавтика федерациясига (iaf)
“ўзбеккосмос” космик кучлар халқаро астронавтика федерациясига (iaf)
“Ўзбеккосмос” Халқаро астронавтика федерациясига аъзо бўлди
11:58 06.10.2023 (янгиланди: 13:08 06.10.2023) Эндиликда “Ўзбеккосмос” етакчи космик давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтира олади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. “Ўзбеккосмос” агентлиги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятига эга бўлмоқда. Бу ҳақда агентлик Sputnik мухбирига хабар берди.
Куни кеча “Ўзбеккосмос” агентлиги Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) тўлиқ аъзоликка қабул қилинди. Федерацияга аъзолик агентликка бир қатор имкониятларни тақдим этади.
“Эндиликда Агентликка федерация доирасида етакчи космик давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари яратилмоқда”, - дея маълум қилди агентлик Sputnik мухбирига.
Шунингдек, молиявий имтиёзлар ва бонуслар, федерациянинг электрон кутубхонасидан бепул фойдаланиш ва бошқа афзалликлар мавжуд.
Бундан ташқари, агентликка технологиялар трансфери, ер ва космик инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, космик мониторинг бўйича таклифлар келиб тушди, бироқ музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда.
Ўзбекистон агентлигининг мазкур халқаро ташкилотга кириши Бокуда бўлиб ўтган 74-Халқаро астронавтика конгрессида маълум бўлди.
Халқаро космонавтика федерацияси (IAF) халқаро нодавлат, нотижорат илмий ташкилот бўлиб, коинотни тинч мақсадларда тадқиқ қилиш муаммолари, шунингдек, ҳуқуқий нуқтаи назардан ракета ва космик саноати масалалари билан шуғулланади.
Ташкилот 1950 йилда Парижда бўлиб ўтган Биринчи Халқаро Астронавтика Конгрессида 8 та давлат: Австрия, Аргентина, Буюк Британия, Дания, Испания, Франция, Германия, Швеция вакиллари томонидан ташкил этилган.