Ўзбекистон ва Татаристон: ҳамкорлик рақамларда

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлиб турибди. Президент сафарини Татаристон пойтахти Қозонга ташриф билан бошлади. Ўзбекистон ва Татаристон — минтақавий алоқалар самарадорлигини исботлаган кўп йиллик ҳамкорлардир.
Ўзбекистон Россия ҳудудига кимё маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. Татаристон, ўз навбатида, шарққа автомобиль ва жиҳозлар, шунингдек, ёғоч ва пластмасса буюмлар сотади.
Икки республика ўртасидаги товар айирбошлаш 2023 йилнинг биринчи ярмида 30 фоизга ошган бўлса, 2022 йил якунига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ошди.
Тошкент ва Қозон шаҳарларида “КАМАЗ” ОАЖ ва “Татнефть” каби гигантлар иштирокида бир қанча йирик ва муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Татаристон раиси Рустам Минниханов таъкидлаганидек, республика Ўзбекистонга етказиб бериладиган товар ва хизматлар ҳажми ва рўйхатини ошириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиради. Шунингдек, у Ўзбекистонда Татаристон ваколатхонаси, Қозон шаҳрида эса Ўзбекистон Бош консуллиги муваффақиятли фаолият юритаётганини эслатди.
Қозон ва Тошкент, Самарқанд ва Фарғона ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Савдо-саноат палаталари, Татаристоннинг етакчи корхона ва ташкилотлари орқали ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистонга КАМАЗ автомобиллари етказиб берилмоқда, Тошкентда автомарказ, Самарқандда автогигант автомобилларини йиғиш линияси очилди.
Ўтган йили Ўзбекистонда Татаристоннинг “Химград” технополис ва ўзбекистонлик ҳамкорларининг қўшма лойиҳаси бўлган “Чирчиқ” кимё-саноат технопаркининг очилиши бўлиб ўтди. Жиззахда Қозон федерал университетининг филиали мавжуд. Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойида Жиззахда иккинчи қўшма технопаркнинг очилиши бўлиб ўтди. Айни пайтда Бухоро ва Навоий вилоятларида саноат майдончаларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги татар диаспораси 300 мингга яқин кишини ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0