https://sputniknews.uz/20231006/ozbekiston-shaharsozlik-uy-joy-fondini-renovatsiya-qilishda-rossiya-bilan-tajriba-almashadi-39719270.html
Ўзбекистон шаҳарсозлик, уй-жой фондини реновация қилишда Россия билан тажриба алмашади
Ўзбекистон шаҳарсозлик, уй-жой фондини реновация қилишда Россия билан тажриба алмашади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда электрон савдони жорий қилиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 06.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-06T16:55+0500
2023-10-06T16:55+0500
2023-10-06T16:55+0500
жамият
россия
ўзбекистон - россия
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/06/39717458_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4f292c7cb87b60a0d67dd8aa722e6afd.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия шаҳарсозлик, уй-жой фондини реновация қилиш соҳаларида тажриба алмашишни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин ўртасидаги музокаралар чоғида келишиб олинди.Учрашув Россия ҳукуматининг Мувофиқлаштириш марказида бўлиб ўтди. Икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.Мирзиёев учинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилгани, унинг якунида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида 3,5 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланганини олқишлади.Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва кооперация алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича ишларни самарали мувофиқлаштириш учун қўшма Ишчи гуруҳи тузилган.Рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида ҳамда Ўзбекистонда электрон савдони жорий қилиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.Икки мамлакат ҳудудларининг амалий шериклигини янада ривожлантириш ва уни аниқ лойиҳалар билан бойитиш учун кенг имкониятлар борлиги қайд этилди.Шаҳарсозлик, уй-жой фондини реновация қилиш соҳаларида тажриба алмашишни йўлга қўйишга келишиб олинди.Музокаралар якунида Мирзиёев Мишустинни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/06/39717458_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_a01ce3e70f4bb5ef3c31d00485be681b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, россия, ўзбекистон - россия, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
жамият, россия, ўзбекистон - россия, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
Ўзбекистон шаҳарсозлик, уй-жой фондини реновация қилишда Россия билан тажриба алмашади
Ўзбекистонда электрон савдони жорий қилиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия шаҳарсозлик, уй-жой фондини реновация қилиш соҳаларида тажриба алмашишни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин ўртасидаги музокаралар чоғида келишиб олинди.
Учрашув Россия ҳукуматининг Мувофиқлаштириш марказида бўлиб ўтди. Икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мирзиёев учинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилгани, унинг якунида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида 3,5 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланганини олқишлади.
Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва кооперация алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича ишларни самарали мувофиқлаштириш учун қўшма Ишчи гуруҳи тузилган.
Рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида ҳамда Ўзбекистонда электрон савдони жорий қилиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ҳудудларининг амалий шериклигини янада ривожлантириш ва уни аниқ лойиҳалар билан бойитиш учун кенг имкониятлар борлиги қайд этилди.
Шаҳарсозлик, уй-жой фондини реновация қилиш соҳаларида тажриба алмашишни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Музокаралар якунида Мирзиёев Мишустинни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.