Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл тизими рақамлаштиришда ҳамкорлик қилади

© unsplash.com/Yulian AlexeyevТемир йўллари
Темир йўллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ривожланган темир йўл тизимини яратиш мақсадида рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл тизими рақамлаштиришда ҳамкорлик қилади, дея хабар берди "Ўзбекистон темир йўллари".
"Ўзбекистон темир йўллари" ва "Қозоғистон темир йўллари" раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
© пресс-служба Узбекистон темир йуллариЎзбекистон ва Қозоғистон темир йўллари раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Узбекистан – Казахстан: Проведены переговоры по вопросам сотрудничества и взаимодействия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўллари раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида темир йўл тармоғини ислоҳ қилиш, рақамлаштириш, саноат кооперацияси бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, транспорт ҳажмини ошириш ва транзит ташишни тезлаштириш ишлар муҳокама этилди.
Шунингдек, иш самарадорлигини ошириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида ушбу соҳаларда фаол ҳамкорлик қилишга ҳар икки давлат вакили тайёр эканликларини билдиришди.
Шу билан бирга, темир йўл транспорти самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга ёрдам берадиган янги технологиялар ва бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича тажриба алмашишди.
“Учрашув натижаларига кўра, эндиликда инновацион ва технологик жиҳатдан ривожланган темир йўл тизимини яратиш мақсадида рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилинади”, — дейилади хабарда.
Учрашув якунида икки томонлама масалалар бўйича мунтазам учрашувлар ва маслаҳатлашувларни ташкил этишни ўз ичига олган кейинги ҳаракатлар режаси келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0